UZ

Сўнгги янгиликлар

13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  0 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  2 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  25 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  2 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  13 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  14 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  18 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  61 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:15Самвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  34

Рўзиқул Бердиев: "Ҳозир асосий эътиборимиз ОФК кубогида ғолиб чиқишга қаратилган" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Ҳозир асосий эътиборимиз ОФК кубогида ғолиб чиқишга қаратилган"

Ўзбекистон кубоги мусобақасининг 1/4 финал босқичидан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Насаф" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.





Ўйин ҳақида

- "Сўғдиёна" курашувчан ва рақибга ҳам кураш таклиф қиладиган жамоа. Йигитларга бугун курашларда ютқазмаслик ҳақида кўрсатма бергандик. Умуман олганда бугун тартибли ўйин намойиш этдик. Стандарт вазиятларда "Сўғдиёна" жуда хавфли, шу сабабдан бугун бу борада эътиборли ўйнадик. Ғалабамизга сабаб сифатида тартибли ўйинимизни кўрсата оламан. Охирги вақтларда бу икки жамоалар ўртасидаги ўйинлар жуда кескин руҳда ўтмоқда. 

- Ўйиндан олдин таркиблар эълон қилинганида "Насаф" асосий таркиб футболчиларини ОФК кубоги финалига асраб қолди деган тахминлар бўлди. Бугун таркиб танлашингиздан мақсад қандай эди?

- Албатта, биз ОФК кубоги финал ўйини ҳақида ҳам ўйлагандик. Ҳозир асосий эътиборимиз ОФК кубогида ғолиб чиқишга қаратилган. Шу сабаб бугун айрим футболчиларни захирада қолдирдик. Кучни тўғри тақсимлаган холда бугунги ўйинда ҳам ижобий натижа қайд этишимиз зарур эди. Ўйлайман-ки, биз буни амалга ошира олдик. Шунингдек, 3-4 нафар ўйин амалиёти кам ёш футболчиларга имкон бердик. Балки мазмунли ўйнамагандирмиз, лекин бу йигитлар ишончимизни оқлашди деб ўйлайман. Бугун "Сўғдиёна"нинг кучли босимига муносиб қаршилик кўрсатишгани учун йигитларга миннатдорчилик билдирдим.

- Захирадан ўйинга қўшилган Умар Эшмуродов бугун ўзини ёмон тутди. Уни интизомий жазога тортасизми?

- Бу футбол, ҳиссиётларга бой ўйин. Баҳодир Насимов ва Умар Эшмуродов ўртасида ўтган ўйинда ҳам тортишув юзага келганди. Иккиси ҳам ёш футболчи эмас, бу борада жуда чуқурлашмадим. Улар мағлубиятни ҳам, ғалабани ҳам тўғри қабул қилишади деган умиддаман. Ҳар икки футболчи ҳам ўз жамоаси учун жуда керакли футболчилар. Эшмуродов билан алоҳида гаплашамиз. Ҳар қандай вазиятда ҳам футболчи ўзини тута билиши керак. Бугун у ҳиссиётларга берилгандир, лекин жудаям чегарадан чиқиб кетгани йўқ. 

- Ҳозирда унинг ҳолати яхшими?

- Ҳа, албатта яхши, ҳаммаси жойида. Футболчилар билан гаплашдим ва ҳиссиётларга берилиш керак эмаслигини тушунтирдим. 

- Кўпчилик мухлислар бугун "Сўғдиёна" жамоаси ғалабасини кутишганди. Чунки "Насаф" асосий кучини ОФК кубогига сарфлашини мухлислар тушуниб туришганди. Жамоангиз Ўзбекистон кубоги, Суперлига ва ОФК кубогида ижобий натижалар кўрсатишга қодир деб ўйлайсизми?

- Албатта олдимизда шу вазифалар турибди. Ҳар бир турнирда муносиб иштирок этмоқчимиз. Тан олиш керак, ҳозирда асосий эътиборимиз ОФК кубоги финал ўйинига қаратилган. Шу сабаб жароҳатдан асраб қолиш мақсадида айрим футболчиларга дам бердик. Жамоа ўйинини ташкил этиш жуда муҳим, бугун йигитлар кўрсатмаларимизни тўғри бажаришди.

- ОФК кубоги финал баҳсида жамоангизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

- Албатта, бутун Ўзбекистон аҳли номидан ўйнаймиз ва ОФК кубогини ютишга бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Эътибор учун барчангизга раҳмат!

Рейтинг: +53   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика