UZ

Сўнгги янгиликлар

07:54"Барселона" президентлик сайловлари натижаларини эълон қилди  1 07:30"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди  12 02:42А Серия. "Комо" "Рома"ни мағлуб этди, "Милан" эса муҳим ўйинда мағлубиятга учради  3 01:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Кучли жамоа ютди. Янги мураббий келди ва тактикамиз ўзгарди"  4 01:44Стипе Перица: "Мавсумни соврин ва учта ғалаба билан бошлаш ёқимли"  1 01:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" – "Пахтакор" 1:0  1 01:16Ислом Исмоилов: "Мен ҳақимдаги ноўрин фикрларга меҳнатим ва натижа билан жавоб бераман"  34 01:09"Нефтчи" Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! Тақдирлаш маросимидан эксклюзив ГАЛЕРЕЯ  6 01:04Фарруҳ Сайфиев: "Фарғона халқи учун биринчи Суперкубок"  1 00:43Ўзбекистон Суперлигаси: 4-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди  1 00:10Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 5:2  6 23:55АПЛ. "Ливерпуль" "Тоттенхэм"га қарши ўйиннинг 90-дақиқасида тўп ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди  25 23:03Мбаппе "Реал"нинг Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинида асосий таркибда майдонга тушмайди  16 22:51Камолиддин Тожиев: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  22 22:10Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди  80

Рўзиқул Бердиев: "Эртага мавсумнинг энг муҳим ўйини бўлади" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Эртага мавсумнинг энг муҳим ўйини бўлади"

«Бунёдкор» ҳамда «Насаф» жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги-2013 финал учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Рўзиқул Бердиев ва Эркин Бойдуллаев иштирок этишди.
“Эртага мавсумдаги энг муҳим ўйинни ўтказамиз. Шу пайтгача уч марта финалдан қуруқ қайтганмиз. Эртанги рақибимиз кучли таркибга эга жамоа ҳисобланади. Бу сафар мухлисларни қувонтиришга ҳаракат қиламиз”, - дейди Бердиев.

“Жамоамиз эртанги ўйинга 100 фоиз тайёр”, - дейди Бойдуллаев.

- Жамоанинг руҳий тайёргарлиги қандай? “Пахтакор” билан ўйинда жамоа яхши кўринмади.

- Ўйиндан кейин йигитлар билан гаплашдим. Олдимизда Кубок финали тургани учун йигитлар ўзларини аяб ўйнашди. Қолаверса, жароҳатланган футболчилар ҳам бўлди. Аввалги баҳсларни эсдан чиқарган ҳолда эртанги беллашувга эътибор берамиз.

- Аксар ҳолларда жамоа иккинчи бўлимда ўйинни ташлаб юбораётгандек...

- Бу жисмоний ҳолат билан боғлиқ эмас. 120 дақиқа ўйнашга тайёрмиз. Футболда руҳият катта роль ўйнайди. Лекин бўдиб ўтган баҳсларни эртанги ўйин билан солиштира олмаймиз.

- Ҳамкасбингиз Геворкянга катта эътибор қаратишини айтиб ўтди. Сизда бошқа режа борми?

- Ундай бўлса яна яхши (кулади). Биз жамоавий ўйин кўрсатамиз Геворкяндан ташқари яна бир нечта футболчиларимиз бор ва улардан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Бизда ўйин тақдирини ҳал қила оладиган бошқа футболчилар ҳам бор. Лекин Геворкян ҳақида илқ фикр билдира оламиз. Бундай футболчини ҳамма жамоа ўз таркибида кўришни истайди.

- Эртага Кубок қўлга киритилса нима қиласизлар?

- Банкет (кулади). Қашқадарё аҳли бу ўйинни ютишимизни жуда истаяпти.

- Дисквалификация қилинган Мақсуд Каримовнинг ўрнини қандай тўлдирмоқчисиз?

- Керак бўлса учта ҳимоячи билан ўйнаймиз.

- Жароҳатдан тузалган Кенжа Тўраевни таркибда кўрамизми?

- Ҳозир у умумий гуруҳда ишлаяпти. Вазиятга қараб майдонга тушиши мумкин.

- Бу йилги ишингиз анча яхши кечаяпти...

Эркин Бойдуллаев: - Бунинг учун устозларимга раҳмат. Кумиков, Демьяненко, Баҳром Ҳакимов каби мураббийлар қўл остида тўп сурдим. Лекин ҳали ўз устимда кўп ишлашим керак.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика