UZ

Сўнгги янгиликлар

12:28"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 12:00Футзал бўйича Олий лига. БМБ 10 та гол урди, ОКМК ва "Локомотив"да ишончли ғалаба  0 11:25"Қайрат" ва "Реал" ўртасидаги тарихий тўқнашувнинг бош ҳаками маълум  3 10:43Италия терма жамоаси собиқ устози "Ал Иттиҳод" бош мураббийи бўлиши мумкин  0 10:15"Реал" сардори бир ойга сафдан чиқди  6 09:41"Манчестер Сити" етакчиси EЧЛнинг 2-турида тушмаслиги мумкин  5 09:08ОЧЛ 2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашуви чипталарининг нархи маълум  4 08:40Sofascore. Шомуродов шериклари орасида энг яхшиси  2 08:13Суперлига. Бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтади  3 07:44Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Ҳилол"ни меҳмон қилади  15 05:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 2:2   0 01:58А Серия. "Рома" "Верона"ни, "Милан" эса "Наполи"ни мағлуб этди  15 23:57"Ливерпуль" ва "Реал" нидерландиялик иқтидор учун беллашади  7 23:28Ла Лига. "Барселона" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда камбэк қайд этди, Ямал тушганидан бир дақиқа ўтиб ғалаба голига ассистентлик қилди  64 23:13ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Сумқайит" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев тўлиқ ҳаракат қилди  1

Рўзиқул Бердиев: "Дастлабки 10 дақиқа биз учун жуда ёмон кечди. Шундан сўнг ўйин "Навбаҳор"нинг режаси бўйича кетди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Дастлабки 10 дақиқа биз учун жуда ёмон кечди. Шундан сўнг ўйин "Навбаҳор"нинг режаси бўйича кетди"

Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Насаф" - "Навбаҳор" (0:1) учрашувидан сўнг, мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Ўйинни ёмон бошладик. Дастлабки 10 дақиқа биз учун жуда ёмон кечди ва гол ўтказиб юбордик. Шундан сўнг ўйин "Навбаҳор"нинг режаси бўйича кетди. Иккинчи бўлимда анча ташаббусга эга бўлдик. Тезликда ҳам, ҳужумда ҳам фаол бўлдик. Аммо голга тортадиган вазиятлар бўлмади. Бунга "Навбаҳор" жамоасининг яхши ҳимоялангани сабаб бўлди. 

- Легионер ўйинчиларни нега ўйин бошидан майдонга туширмадингиз?

- Улар ҳали бизнинг жамоани тўлиқ ўрганганлари йўқ. Легионерлар машғулотларда керакли юкламаларни олмоқда. Бундан ташқари улар жисмоний тарафдан ҳам ҳали тўлиқ тайёр эмаслар. Шу сабаб ҳам легионерларни ўйин бошида захирада қолдирдим.

- Йил бошида "Пахтакор"га қарши учта марказий ҳимоячи билан ўйнадингиз. Бугун эса тўртта ҳимоячи билан ўйнадингиз. Сизнинг наздингизда ҳозирги "Навбаҳор" мавсум аввалидаги "Пахтакор"дан кучлироқми? Нега таваккал қилиб кўрмадингиз?

- Йўқ, биз икки схемада ҳам ўйнаймиз. Аввалги ўйинларда учта ҳимоячи билан ўйнашимизга Шерзод Насруллаевнинг жароҳати сабаб бўлган. Биз вазиятдан келиб чиқиб учта ҳимоячи билан ўйнаганмиз. Умуман жамоамизнинг асосий тактик схемаси 4-3-3 ҳисобланади. Шу сабаб ҳам бугунги ўйинга айнан шундай схема танланди.

- Лекин ўйинни сақлаб қолиш учун учрашувнинг сўнгги 20-25 дақиқасида таваккал қилдингиз. Балки, ўйин аввалида шундай тактика танлаганингизда "Навбаҳор" бу каби кескин ҳужумлар ташкил қила олмаган бўлармиди?

- Йўқ, менимча. Ўйин охирида таваккал қилдик. Лекин вазиятлар яратишда жуда оқсадик. Буни ўзингиз ҳам кўрдингиз. Аммо йигитларга бу ўйин учун раҳмат деб қоламан. Улар охиригача курашишди. Ҳеч бўлмаса дуранг учун курашишди. Лекин камчиликлар бўлди. Буни бартараф этиш учун биргаликда ҳаракат қиламиз. 

- Охирги марта "Насаф" ўйинчиларининг техник хатоларга бунчалик кўп йўл қўйганларини тўғриси эслолмадим. Бу нима билан боғлиқ? Ўйин давомида "Насаф" футболчилар жуда кўп техник хатоликларга йўл қўйишди...

- Бу албатта ҳаяжон билан боғлиқ. Айнан ҳаяжон сабаб йигитларнинг ўйинга бўлган тайёргарликлари ошиб кетгандир. Шунинг учун ўйинни жуда асабий бошладик. Баъзи ўйинчиларда бу нарса ўйиннинг охиригача давом этди. 

- "Навбаҳор" ушбу мавсум олий мақсадни ўз олдига қўйган. Нима деб ўйлайсиз "Навбаҳор" ушбу мавсум ОЧЛ йўлланмасини қўлга кирита оладими?

- ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш учун чемпионат, кубок ўйинлари бор. Бир нарсани аниқ айта оламанки, ушбу мавсум чемпионлик учун ҳам, ОЧЛ йўлланмалари учун ҳам охиргача кураш бўлади. Сабаби, бу йил бир неча жамоаларнинг савияси бир хил даражада. "Навбаҳор" ҳам бу рўйхатда бор, албатта. Аммо айнан бир жамоани алоҳида кўрсатмайман. Бу йил кўпчилик ўртасида кураш кечади. 

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика