UZ

Сўнгги янгиликлар

15:05Икром Алибоев: "Ҳар ким кўрпани ўзи томонига тортаверса, у йиртилиб кетади"  2 14:04Хаби Алонсо: "Ҳар қандай жамоада энг муҳими – футболчилар"  0 13:00"Челси" Мареска истагандек ўйин кўрсата олди, "Барселона" эса ўзига ўхшамаяпти. Каталонияликларнинг "Стэмфорд Бридж"даги мағлубияти ҳақида  5 12:50Икром Алибоев: "Ўтган йили шунчалик умидсиз эдимки, футболга қандай қайтиш ҳаёлида юрдим"  8 12:43Илк бор Суперлига баҳсини аёл ҳакамлар жамоаси бошқаради  7 12:20Энцо Мареска: "Челси" 11га 11да ҳам яхши ўйнади. "Барса" тўпсиз ўзини яхши ҳис қилмайди"  12 11:36"Барселона" "Челси"га қарши сўнгги 10та ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонган  17 10:55"Шўртан" ҳимоячисига Суперлиганинг икки клубидан қизиқиш бор  2 10:29Суперлиганинг сўнгги турида ишловчи ҳакамлар маълум. Илк бор аёл ҳакам учрашувнинг бош ҳаками бўлади  3 10:08Эрон жамоаси Суперлиганинг энг яхши футболчиларидан бирини сотиб олиши мумкин  5 09:20"Челси"дан учралган йирик мағлубиятдан сўнг "Барселона" устози нималар деди?  16 08:52Элит ОЧЛ. 5-турдан сўнг иккита жамоа плей-офф йўлланмасини нақд қилди + турнир жадвали  19 08:26Гвардиола: "Мен ҳаддан ташқари ошириб юбордим"  11 08:00Sofascore. Ҳусанов кечаги баҳс учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 07:33ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" Туркманистон чемпионига қарши майдонга тушади  11

Рўзиқул Бердиев: "Чемпионлик голи? Бундай дейишга эрта" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Чемпионлик голи? Бундай дейишга эрта"

Coca-Cola Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Насаф" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Бугунги рақибимиз ҳар томонлама кучли ва тажрибали жамоа эди. Қолаверса, уларнинг майдонида ўйнадик. Мезбонлар чуқур ҳимояланишди ва бу бизга етарлича қийинчилик туғдирди. Жуда муҳим учрашув эди ва йигитлар шунга мос ҳаракат қилишди.

Биринчи бўлимда мезбонлар футболчиси бирга-бир вазиятга чиқиб борганди, дарвозабонимиз бартараф этишга эришди. Агар бу вазият гол билан якунланганида биз учун янада қийин бўларди. Иккинчи бўлимда катта куч билан ҳужумга ўтдик. Юқорида айтдим, бизга ғалаба зарур эди. Муҳим 3 очкони кучли рақиб майдонида қўлга киритдик.

- Легионер футболчи Лима Круз бугун чемпионлик голини киритди деб ҳисоблайсизми?

- Кўраётган бўлсангизлар, Лима охирги ўйинларда жуда яхши ҳаракат қилаяпти. Балки кам гол ураётгандир, аммо рақибларга босим қилаяпти, курашларда фаол ва жамоамизга катта фойдаси тегаяпти. Чемпионлик голи ҳақида ҳозир олдинда ўйинлар бор, лекин у бугун жамоамиз учун ўта муҳим голни киритди.

- Бугун Ғолиб Ғайбуллаев олдинга чиқиб ўйнади. У айнан Умар Эшмуродовнинг ўрнида ҳаракат қилди. Бунга сабаб нима?

- Алибек Давронов йўқлиги туфайли биз Ғолиб Ғайбуллаевни ўша чизиқда ўйнатдик. Кўпроқ олдинга чиқишининг сабаби вазият шуни тақозо қилди.

Рейтинг: +55   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика