UZ

Сўнгги янгиликлар

15:00Суперлига. "Олимпик" - "Навбаҳор" 0:1 (матнли трансляция)  0 14:56МЮ 7та сабаб туфайли Аморимни танлаган экан  5 14:06Эшитдик-да! Бекободдан совуқ шамол эсмоқда ёхуд "Металлург"нинг кейинги тақдири қандай кечади?   1 14:05U19 чемпионати. Бронза учун курашда "Олимпик"нинг қўли баланд келди  0 13:57Эшитдик-да! "Навбаҳор" футболчисига Суперлиганинг 4 клуби қизиқмоқда  3 13:42Рўзиқул Бердиевнинг "Насаф" бошқарувига келганидан бери ҳаётимизда нималар ўзгарди?  1 13:15"Реал" футболчисига тарихдаги энг катта маошни таклиф қилишди  0 12:53Рогачнинг қизил карточкаси, Мозговойдан супергол, "Насаф" чемпион бўлган ўйиндан бир талай расм   1 12:29"Сити"га қарши баҳс олдидан Аморимни қарсаклар билан кутиб олишди  2 12:13Алонсо: "Байер" мавсумдаги энг яхши ўйинини ўтказди, аммо..."  0 12:06Зафар Холмуродов ва Муроджон Исмоилов бошчилигидаги жамоалар 1-ўринни эгаллашди  1 11:00ПСЖ "Реал"дан ўч олмоқчи   11 10:29"Бавария"нинг Диогу Кошта трансфери бўйича позицияси маълум  0 10:00Жозе Моуриньо терма жамоада ишламоқчи   6 09:35"Байер"дагилар Алонсо "Ман Сити"га кетишига ишонмаяпти  1

Рўзиқул Бердиев: "Биз битта турнирни танлашимиз керак" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Биз битта турнирни танлашимиз керак"

"Навбаҳор" ҳамда "Насаф" ўртасидаги Суперлиганинг 22-тур ўйинидан (0:1) сўнг меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев баҳс ҳақида фикр билдирди.

Рўзиқул Бердиев: "Бугун ўйин тезлиги ва темпи юқори бўлмади, аммо сифат аксинча. Вазиятлар бўйича гапирадиган бўлсак, "Навбаҳор" ҳам ғалабага муносиб ўйин кўрсатгандир. Лекин иккинчи бўлимда омадимиз келди. Муҳим ўйинда зафар қучдик ва бу ғалаба мавсум охирида рол ўйнайди деб ўйлайман".

- "Насаф" бугун ўз олдиган қўйган режаларни неча фоизга бажарди ва қайси чизиқ ўйинидан кўнглингиз тўлди. "Навбаҳор"нинг қайси чизиғи оқсади?

- Режамиз ғалаба эди ва у амалга ошди. Биринчи бўлимда йигитларнинг ўрнини алмаштириб, 4-4-2 схемасида ҳаракат қилдик, Остон Ўрунов майдонга тушгнидан сўнг майдонда йигитлар жойлашувини 5-4-1га ўзгартирдик. Футболчиларимиз охиригача курашишди. "Навбаҳор"да жароҳатланганлар ва чарчоқ борлиги таъсир қилган бўлиши мумкин.

- "Насаф"ни бу баҳсдан сўнг яна оғир ўйинлар кутиб турибди. "Пахтакор", "Шаржа", ОКМК... Жамоа бундай тақвимга қанчалик тайёр?

- Бу бизни ўйлантирмоқда. Биз битта турнирни танлашимиз керак. Йигитларнинг тикланишига кўпроқ эътибор қаратамиз. "Пахтакор"га қарши тайёрланамиз. Таркибда йўқотишлар борлиги ҳам таъсир қиляпти. Бу ҳали зараримизга ишлаши мумкин. Бор кучимизни ишга соламиз.

- Жамоангиздаги легионерлар сиз кутган ўйинни кўрсатяптими? Чавес ҳақида гапиряпман.

- Чавесдан кўп нарса кутгандик. Мухлислар ҳам юқори баҳо берган эди. Аммо келганидан сўнг жароҳат олди ва формасидан чиқиб кетди. Грузиялик футболчимиз ўтган баҳсларда яхши ёрдам берди, бугун жароҳати борлиги сабаб майдонга тушмади. Легионерлардан тўлиқ қониқаётганим йўқ.


Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика