UZ

Сўнгги янгиликлар

22:51Бундеслига. 7-турни очиб берувчи баҳс асосий таркиблари маълум!  0 22:37Эрон. "Истиқлол" ўз майдонида йирик ҳисобда таслим қилинди, Машарипов 35 дақиқа ўйнади  1 22:13Саудия Арабистони. "Ал Насср"нинг бугунги ўйин учун таркиби маълум!  0 21:59Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" "Ал Фейҳа"ни аямади, Шукуров 76 дақиқа ўйнади  1 21:27Улуғбек Бакаев: "Бугун ютиб кетишимиз ҳам мумкин эди"  4 21:06Рўзиқул Бердиев: "Биринчи бўлимнинг ўзида йирик ҳисобда ғалаба қозонаётган бўлишимиз керак эди"  11 20:41Февзи Давлетов: "Потапов ички муаммолар сабаб ўйинларда ўйнамаётганди"  5 20:10Суперлига. "Сурхон" "Насаф" майдонида илк бор очко олди  8 19:57Суперлига. Иккита қизил карточка кўрсатилган ва гол ҳисобланмаган ўйинда "Насаф" "Сурхон"ни мағлуб эта олмади  111 19:49"Месси "Барса"да аллақачон ғалаба қозонаётган авлодда ўсган. Ямал янгиланаётган жамоанинг бир қисми"  0 19:21Баҳром Ҳайдаров: "Бугун ортга йўлимиз қолмаганди"  0 19:18Бирхофф Флик ҳақида: "Эрталаб 6:30 да қўнғироқ қилдим, у аллақачон машғулотда эди"  0 18:49Икки аср дафтари. Таниқли мураббий Аҳмад Убайдуллаев 70 ёшга тўлди   1 18:15Анчелотти: "Ўтган мавсумдагидек иш тутамиз"  0 17:20Тухель ўз штабига "Челси"дан икки кишини қўшиб олади  0

Рўзиқул Бердиев: "Биринчи бўлимнинг ўзида йирик ҳисобда ғалаба қозонаётган бўлишимиз керак эди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Биринчи бўлимнинг ўзида йирик ҳисобда ғалаба қозонаётган бўлишимиз керак эди"

Суперлиганинг 21-тури доирасида "Сурхон"га қарши ўйиндан кейин "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрларини билдирди.


- Йирик ҳисобда ютадиган даражада вазиятлар ярата олдик. Биринчи бўлимдаёқ барчаси тугаши керак эди. Гол урмаганимиздан кейин рақиблар имкониятидан фойдаланиб кетди. Албатта, биз 2 очко йўқотдик. Бугунги ўйиннинг айрим вазиятларидан кўнглимиз тўлмади.

- Бугун ўйинни дуранг сари етаклаган омиллардан бирини Шерзод Насруллаевнинг хатти-ҳаракатларини ҳам қўшса бўладими?

- Бу ҳақда Шерзоднинг ўзи билан ҳам гаплашдик. Футболчи ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзини бундай тутмаслиги керак. Буни унга айтдик ва хунук ҳолатлигини тушунтирдик. Кўп жойларда ҳакамларнинг "Насаф"га ёрдам бераётганини ёзишмоқда. Лекин биз бу мавсум кўплаб ўйинларни бир киши кам бўлиб ўтказдик. Лекин буни ҳеч ким ҳеч қаерда ёзмаяпти. "Динамо" билан ўйинда 10-дақиқада, "Қизилқум" билан ўйинда 15-дақиқада қизил олдик. 10 киши бўлиб ўйнаш қийин, шундай бўлса-да, биз ўйинни ўз томонимизга оғдиришга ҳаракат қилдик ва кўпроқ ҳужум қилишга қаратдик. Шуни айтиш керакки, қизилдан кейин айрим футболчиларда ғалаба қозониш иштиёқи уйғонмоқда. Лекин Шерзоднинг ўзини бундай тутишини қоралаймиз. У нафақат ўзини, жамоасини ҳам оғир аҳволга солиб қўйди.

- Бобир Абдихолиқовнинг ўзгартирилиши сабаби нима? У яхши ўйин кўрсатаётганди.

- Ҳужумчилардан доимо гол уриш талаб қилинади. Ҳисобласак, у бугун 4та вазиятдан гол ура олмади. Шу боисдан уни ўзгартириб, схемани ҳам ўзгартиришни хоҳладик. Бобирни 10 киши бўлиб қолганимиздан кейин ўзгартирдик. Шу пайт жамоа позицион ўзгаришларга мухтож эди. 

- Иккинчи бўлимда бир йўла 4та ўзгариш амалга оширдингиз. Режангизга кўра нималар ўзгариши керак эди?

- Аввалига 3 ўзгариш қилишни режа қилгандик. Айрим футболчилар чарчаб қолгани учун кучларни янгилаш вақти келганди. Қизил карточкадан кейин режалар ўзгарди. Рақибнинг ўйинидан келиб чиққан ҳолда тактик ўзгаришлар амалга оширдик.

- Натижага мураббий жавобгар бўлганидан кейин улар жамоаси учун оддий тактика танламайди. "Насаф" бор кучини бериб ўйнаганда ОЧЛда қандай натижалар қайд этишини кўрдик. Бироқ турнир жадвалида пастки ўринлардаги жамоаларга қарши кучига паст баҳо бергандек туюлмаяптими?

- Балки биз рақибнинг кучига кўпроқ баҳо бериб юборгандирмиз. Чунки "Бунёдкор" билан ўйинда икки гол фарқи билан олдинда бораётгандик. Бугун ҳам ҳисобда олдинда эдик. Йигитлар ҳисобда олдинга чиқиб олганидан кейин бўшашиб қолишмоқда. Балки шунга ҳам боғлиқдир. Кучли жамоаларга қарши тайёргарлик бошқача бўлади. Нима бўлган тақдирда ҳам футболчиларда шу ҳолатлар бўлиб туради. Шу сабабли уларга ҳар қандай рақибга жиддий қараш кераклигини айтамиз. Бу нарсаларга эътибор қаратмасак кутилмаган натижалар ва очко йўқотилиши кўпроқ бўлади. Шу сабабли ҳеч кимни айбдор сифатида кўрсатмайман. Етакчимиз, ҳали ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда ва вазифани бажаришимизга ишонаман.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

+1   
18 окт 21:36:43
Logistika
Майли интрига бўларканда энди. ОКМК - Сўғдиёна ўйинига қизиқиш яна кучаяди
+1   
18 окт 21:14:06
boss bond
Голиб билан голбон ноль уйнади етолмаебди
   
18 окт 22:30:41
Xojakbar Xaitov
Шах фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бу йилги имкониятни кулдан бой берманг урто Бердиев, Узбек футболидаги кингир ишларни биз мухлислардан хам яхши биласиз Узбек футболида холислик булмаган и бундан кейин хам булмайди, бу йил хар кандай йул билан чемпион булишез керак, кейинги йилдан ешларни уйнатиб уртамиена булиб юринглар юкорида юрсанглар нохак судия уйинлардан асаб касалга дучор буласизлар уртамиеналарга судиялар купам босим килишмайди, театр чемпионатларида узлари холаган жамоалар чемпион булсин халкорода котта килиб чичиб юровиршсин, юкоридагиларни хохиши шу куринади, шогирдлариезга тайинланг турли ешдаги термаларда узини уриб чин юракдан уйнашмасин, буни учун хеч ким рахмат демайди,рахмати ички уйинларда не за что кизил билан мукофатлашади
Хафа бумену бу фикрларизни кучли эмодцияда йозгансиз Лекин гаплариз нотугри Насаф йоки бошка жамоалар чемпион булишига хеч ким халакит бермаяпдику Ман узимам Пахтакор мухлиси бусамам охирги 3- йилдан бери Насафни чемпион булишини кутвотман Бу гапни сайт ларда жуда куп йозганман Лекин миллий термамиз хакида вобшем нотугри йозибсиз биринчидан у ерда нафакат Насаф йоки колган клубларни фудболчиларияи уйнавотти Улар ватанимиз жамоасида керак булса жонларини бериб уйнашвотти жумладан Насаф фудболчилариям Сиз хеч ким рахмат дмийди депсиз Бир нарсани билиб куйинг Узбекистон терма жамоасидаги барча фудболчилар узимизнинг узбек углонлари ва барча узбек халки улар билан фахрланади ва улардан миннатдормиз
   
18 окт 22:21:10
Soccerland777
Alibek Davronov qachon qaytadi? MTJ ga ham kerak edida shu bola... Hech kim qiziqmayapti u bilan
   
18 окт 22:17:28
Temur Yusupov
G'olib uynolmayobdi 4 5 ta uyindan beri. Shuni Deb gol utkazdi bugun
.
   
18 окт 22:09:40
Sayfuddinovich86
Nasaf hatto 2ta durangdan keyin ham 2- o'rindan 8 !!!! ochko oldinda. NASAF CHEMPION !!!
   
18 окт 21:51:23
Krishtianu Ronaldu
Xammasi joyida havotirga oʻrin yoʻq ogʻzi burniga beradi hammasini bos Nasaf
   
18 окт 21:45:10
Шах
Бу йилги имкониятни кулдан бой берманг урто Бердиев, Узбек футболидаги кингир ишларни биз мухлислардан хам яхши биласиз Узбек футболида холислик булмаган и бундан кейин хам булмайди, бу йил хар кандай йул билан чемпион булишез керак, кейинги йилдан ешларни уйнатиб уртамиена булиб юринглар юкорида юрсанглар нохак судия уйинлардан асаб касалга дучор буласизлар уртамиеналарга судиялар купам босим килишмайди, театр чемпионатларида узлари холаган жамоалар чемпион булсин халкорода котта килиб чичиб юровиршсин, юкоридагиларни хохиши шу куринади, шогирдлариезга тайинланг турли ешдаги термаларда узини уриб чин юракдан уйнашмасин, буни учун хеч ким рахмат демайди,рахмати ички уйинларда не за что кизил билан мукофатлашади
   
18 окт 21:43:59
BOBIRBEK_URINOV
Кейинги уйинларда омад тилайман! Бу футбол булиб туради мунаканги холатлар! Шунака холатлар хам керак футболда. Сурхон хам борини бериб уйнади. Насафга омад етишмади озгина...
   
18 окт 21:37:48
Кодиржон Жалилов
Ruziqul aka sal tartib intizomdi qattiq ushlamasangiz yana utgan yilgi holat takrorlanib qolishi mumkin paxtakor muxlisi bulsamda bu yil nasaf chempion bulishga haqli hali kech emas xammasi uzlaringdi qullaringda omad keyingi uyinlarda
   
18 окт 21:22:44
SHAKHRISABZ
BU SAFAR HAM CHEMPIONLIK QULDAN KETADIGANGA UXSHAB QOLDI. BU KETISHDA PAHTAKOR ILIB KETISHI ANIQ.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика