UZ

Сўнгги янгиликлар

00:59Саудия Арабистони. "Йил ўйини"да кучлар тенг келди  6 00:29Неймар "Интер Майами"га ўтадими? Бош мураббий жавоб берди  0 23:45Аморим МЮнинг сўнгги 50 йилликдаги энг ёш мураббийига айланади  0 23:20Бобир Абдихолиқов: "Байрамни Қаршида давом эттирамиз"  2 22:59Жавоҳир Сидиқов: "Қашқадарё халқи ва "Насаф" жамоаси бу чемпионликни узоқ вақтдан бери кутаётганди"  4 22:31Февзи Давлетов: "Рақиб ҳисобни сақлаб қолишга ҳаракат қилди. Ҳайдаров келажакда терма жамоага чақирилади"  3 22:15ТИТАНЛАР ЖАНГИ! "Ал Насср" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 21:45"Goal" "Манчестер Сити"нинг XXI асрдаги энг яхши футболчисини аниқлади  4 21:08Рўзиқул Бердиев тарихий чемпионликдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  15 20:53Суперлига. "Сўғдиёна" - "Сурхон" 2:4, меҳмонлардан мегакамбек, Ҳайдаровдан хет-трик!  12 20:40Александр Крестинин: "Индивидуал хатолар туфайли мағлубиятга учраяпмиз. Ҳакам тўғри қарор қабул қилди"   1 20:15Суперлига. Жиззахда 6 та гол урилган оқшомда "Сурхон" "Сўғдиёна" устидан камбэк қайд этди. Ҳайдаровдан хет-трик  33 19:16Рўзиқул Бердиев: "Бу "Насаф"нинг "олтин таркиби"  31 18:51"Насаф" 2025 йил Элит ОЧЛда дебют қилади  10 18:30Рўзиқул Бердиев "Насаф" билан Ўзбекистондаги барча совринларни ютди  20

Рўзиқул Бердиев: "Барча мусобақаларда ғолиб бўлишни мақсад қилганмиз ва бунга имкониятимиз етарлича" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Барча мусобақаларда ғолиб бўлишни мақсад қилганмиз ва бунга имкониятимиз етарлича"

Ўзбекистон кубоги-2023 финали олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида "Насаф" жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва футболчилар Зафармурод Абдираҳматов ҳамда Марко Станоевич қатнашишди.

"Тарихда биринчи маротаба ўз ўйимизда финал учрашувини ўтказамиз ва эртага ғалаба қозонишга астойдил ҳаракат қиламиз. Йигитлар ҳам ушбу учрашувнинг муҳимлигини ҳис қилиб туришибди", – деди Бердиев.



"Ҳар бир учрашув биз учун финалга тенг. Эртанги ўйинга тайёрмиз. Мухлисларимизни хурсанд қилишни истаймиз", – деди Станоевич.



"Жамоа финал баҳсига яхши тайёргарлик кўрди. Ғалаба қозониш учун бор имкониятимизни ишга соламиз", – деди Абдираҳматов.



- "Насаф" уч фронтда кураш олиб бораётган ягона жамоа. Учта мусобақада қатнашиш қанчалик қийин кечмоқда?

- Суперкубокда ғолиб бўлганимизни унутдингиз (жилмайиб). Биз жорий мавсум кубок кўтаришга улгурдик. Сиз айтганингиздек, барча мусобақаларда ғолиб бўлишни мақсад қилганмиз ва бунга имкониятимиз етарлича. ОКМК – жуда кучли жамоа. Олмалиқликлар Суперлигада энг кўп гол урган жамоа ҳисобланади. Барча мусобақаларда ғалаба қозониб, максимал имкониятларимиздан фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Бундай йўл оғир, аммо ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишимиз керак.

- "Насаф" учта фронтда кураш олиб бораётганига қарамай, якунда учаласидан ҳам қуруқ қолиш хавфи бор. Ушбу ҳолатга изоҳ бериб ўтсангиз...

- Бу – футбол ва футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Яхши тайёргарлик ва кучли иштиёқ бўлса, ғалаба қозонишимиз шубҳасиз. Умид қиламанки, биз ҳар бир мусобақани муваффақиятли якунлаймиз. Ушбу мавсум "Насаф" тарихидаги энг омадли мавсум бўлади.

- Агар финал пенальтилар сериясига қадар давом этса. 11 метрлик жарима зарбасидан хатога йўл қўймаймизми?

- Оғир савол бердингиз-ку (кулади). Машғулотларда ушбу муаммони ҳал этишга интилмоқдамиз. Бироқ машғулот ва ўйиндаги пенальти бошқа-бошқа ҳолат. Ўйин вақтида пенальтини ижро этиш бу катта босим.

- "Насаф"да ўзи асосий пенальтичи ким? Ҳар бир учрашувда ҳар хил ўйинчилар зарбани ижро этяпти.

- Мавсум бошиданоқ эътибор берган бўлсангиз, бизда асосий пенальтичилар – Сидиқов, Абдираҳматов ва Станоевич. Улар пенальтидан кам хатога йўл қўйишарди. Марко "Олимпик"ка қарши учрашувда, Зафармурод эса U-20 терма жамоасида кўп маротаба 11 метрлик жарима зарбасини ижро этган эди. Сўнгги учрашувларда Азиз Амонов ва Жамбули Жигаурига имконият берган эдик. Ҳечқиси йўқ, ушбу муаммони бартараф этишимизга ишонаман. Пенальти кўпроқ руҳий ҳолат ва футболчининг техникасига боғлиқ нарса.

- "Насаф" ўз ўйида ўйнаши фойдалироқми ёки босим кўпроқ бўлиши жамоанинг зарарига ишлайдими?

- Биз жавобгарлик ҳиссини билиб турибмиз. Ўз майдонимизда биринчи маротаба ўйнамоқдамиз. Ушбу босимни енга оламиз.

- "Насаф" жамоаси Кубок финали ва Суперлиганинг сўнгги турида ОКМКга қарши ўйнайди. Ушбу икки ўйин "Насаф" мавсумни қандай ўтказганини ҳал қиладиган учрашувлар. "Аждарлар" бош мураббийи сифатида ОКМКни шахсан ўзингиз қўшимча таҳлил қилиб чиқдингизми?

- Мен ўйиндан олдин ҳар бир рақибни таҳлил қилиб чиқаман. Яширмайман, кеча ОКМКнинг мавсумдаги барча учрашувларини кўриб, таҳлил қилиб чиқдим ва бир нечта учрашувини футболчилар билан таҳлил қилдик. ОКМКнинг сўнги учрашувига эътибор қилмадим, чунки Эрондаги учрашувда иштирок этган жамоа ҳақиқий ОКМК эмас. ОКМК – кучли рақиб, ўтган учрашувда эса мен у жамоани танимадим. Эртанги финални ўтказиб олайлик, кейин Суперлигадаги охирги учрашув ҳақида ўйлаб кўрамиз.



"Кайфиятимиз яхши. "Шаржа"га қарши учрашувларда ўз хатоларимиз сабаб очко йўқотдик. Чемпионлар Лигасидаги сўнги икки баҳсда ғалаба қозониб, гуруҳдан чиқишимизга ишонаман", – деди Абдираҳматов.

"Яна бир маротаба такрорлайман. Биз учун ҳар бир учрашув финал. Эртага мухлислар кўз олдида ўйнаймиз ва уларни хурсанд қилиш биз учун қўшимча мотивация", – деди Станоевич.



- "Насаф" эртага мезбон. Футбол мухлислар учун ўйналади ва "Насаф" мухлислари ўз жамоасидан ҳар доим ҳужумкор ўйин кутиши аниқ. Эртага мухлисларга чиройли ва ҳужумкор ўйин намойиш этасизларми ёки сўнгги учрашувлигини ҳисобга олиб, натижа учун ўйнайсизларми?

- Финал бир учрашувдан иборат. Бундай учрашувларда хатонинг қиймати жуда баланд ва шу сабаб биз биринчи навбатда натижа учун ҳаракат қиламиз.

- Бу "Насаф" учун 9-финал. Сиз футболчилик фаолиятингизда ҳам Кубок финалларида бир неча маротаба ўйнагансиз. "Насаф" жамоаси эса қаторасига учинчи мавсум Кубок финалида иштирок этмоқда. Ушбу жиҳат сизга кўпроқ босим бўладими ёки қўшимча мотивация?

- Кўп финалларда иштирок этганимга қарамай, ўзимдаги иштиёқ жуда баланд. Спортчида мотивация ҳар доим бўлиши керак, агар мотивация бўлмаса, фаолитини якунлаш керак. Мен ҳали кўп ишлар қилишим керак ва ўзимга кўп нарсани исботлашим керак.


Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика