UZ

Сўнгги янгиликлар

08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  0 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  8 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  0 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  0 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  7 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  4 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  3 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:11Марсело "Барселона"дан "Реал"га кимни олган бўларди?  5 21:59Пеп Гвардиола: "Ҳозир "Сити" АПЛ чемпионлиги учун курашадиган ҳолатда эмас"  3 21:37Тьерри Анри: "Арсенал" ушбу мавсумда чемпион бўлиши керак"  0 21:13Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр  26

Рўзиқул Бердиев: "Агар бизда руҳият билан боғлиқ муаммо бўлганида бугун охиригача кураша олмаган бўлардик" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Агар бизда руҳият билан боғлиқ муаммо бўлганида бугун охиригача кураша олмаган бўлардик"

Coca Cola Суперлигасининг 8-туридан ўрин олган "Насаф" - "Металлург" (1:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдирди.

"Ўйлайманки, футболчиларимиз барчани хурсанд қила олди. Чунки, охирги ўйинларда натижа қониқарсиз кўриниш олаётганди. Ўйинга келадиган бўлсак, биз назорат қила олдик ва шижоат билан ҳаракат қилдик. "Металлург" жамоасига кам имконият бердик. Улар кўпроқ қарши ҳужумда ўйнашга ҳаракат қилишди. Ҳимоячиларимиз рақиб ҳужумларини бартараф этишни уддасидан чиқишди. Заҳирадан майдонга тушган ёш футболчиларимиз ўйинни кучайтиришди. Бу қайсидир маънода ғалабада бош омил бўлди.
Дилавер Харис? Кўрган бўлсангиз, аввалги ўйинда тўлиқ имконият бердик. Ҳужумчини вазифаси гол уриш ёки голли вазият яратиш. Шуни ҳисобга олган ҳолда бугун бошқа футболчиларга ишонч билдирдик. Харис олдин четда ўйнамаган, шу боис киришиб кетиши қийин кечмоқда. Маркода эса бу жараён яхши кечяпти.

Албатта, "Металлург" биз учун ноқулай рақиб. Лекин, тан олиш керак бекободликлар тажрибали жамоа. Таркибига назара соладиган бўлсак исми ва фамилиясидан ҳам билса бўлади. Жамоада мураббийнинг имзоси кўриниб турибди. Юқори ўринлар учун курашишга имконияти бор жамоа. Шунга қарамай бугунги ўйин тўлиқ устунлигимизда ўтди. Улар қарши ҳужумда ҳам деярли имконият ярата олмади. Ўзингиз кўраётган бўлсангиз бизга қарши кўп жамоалар ҳимоявий услубни танламоқда.

Донирёр Нарзуллаев "Металлург"да ўз ўрнига эга бўлди. Ғалабага эришган ўйинларида ғалабаларга муносиб ҳисса қўшмоқда. Голларга ассистентлик қилмоқда.

Албатта, ҳар бир учрашувларда руҳий жиҳатдан босим билан ўйнамаяпмиз. Буни ўзингиз ҳам кўрдингиз. Ўтган ўйинларни эсдан чиқаришга ҳаракат қиляпмиз. Агарда бизда руҳият билан боғлиқ муаммо бўлганида бугун охиригача кураша олмаган бўлардик, тажрибали жамоани енгиш осон бўлмасди",- дейди Рўзиқул Бердиев.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика