Рўзимбой Аҳмедов расман “Нефтчи” аъзоси, Фомин эса кўрикда

Narzulla Saydullayev
18 дек 2013
Мавсумга биринчи бўлиб тайёргарликни бошлаган “Нефтчи” жамоасида яна узгариш рўй берди.
Кеча ҳимоячи Дилёр Эрматов билан янги шартнома имзоланди. Аниқроғи, унинг битими узайтирилди. Шунингдек, “Навбаҳор” ҳужумчиси Рузимбой Аҳмедов янги мавсумни “Нефтчи”да бошлайдиган бўлди. Ҳужумчи билан шартнома имзолангач, у расман “Нефтчи” аъзосига айланди.

Ўтган мавсумнинг иккинчи даврасини Фарғонада ўтказган Вячеслав Понамарёв ва Мирзакамол Камоловлар ҳам “Нефтчи”даги фаолиятларини давом эттирадиган бўлишди.

Машғулотларга “Пахтакор” футболчиси Максимилиан Фомин ҳам қўшилганини таъкидлаш лозим. “Сўғдиёна” вакили Мурод Тошматов ҳам айни дамда синовдан ўтмоқда. Бу футболчилар ўзларини кўрсата олишса, “Нефтчи” билан шартнома имзолашлари мумкин.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcneftchi.uz