Ройс "Боруссия" билан шартномасини 2024 йилгача узайтирди. У клубда 11 йилдан бери ўйнамоқда
27 апр 2023 19:15
Янгиликлар
Ройс "Боруссия" билан шартномасини 2024 йилгача узайтирди. У клубда 11 йилдан бери ўйнамоқда
Марко Ройс "Боруссия" билан шартномасини узайтирди.
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Марко Ройс клуб билан 2024 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолади.
Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси июнь ойи охиригача мўлжалланганди. Ройс 11 мавсумдан буён "арилар" шарафини ҳимоя қилмоқда. "Боруссия" таркибида ярим ҳимоячи икки марта Германия кубогини қўлга киритди ва уч марта мамлакат суперкубоги соҳибига айланди.
Жорий мавсум Ройс “Боруссия Дортмунд” сафида 26 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали немис футболчисини 9 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар