Ройс "Ал Насср"га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди
09 янв 2023 16:29
Янгиликлар
Ройс "Ал Насср"га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди
Дортмунднинг "Боруссия" клуби сардори Марко Ройс Саудия Арабистонининг "Ал Насср" клубига ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди.
"Боруссия" билан шартномам тугашига атиги олти ой қолди. Лекин ўзим бу ҳақда ўйламаганман десам, бу ҳам нотўғри бўлади. Менда бу билан шуғулланишга ёрдам берадиган одам бор.
Ҳозир мен учун спорт формамни сақлаб қолиш муҳим. Қолгани ҳақида келажакда ўзингиз билиб оласиз", – деди Ройс.
33 ёшли германиялик футболчининг "арилар" билан келишуви ёзда тугайди. Transfermarkt портали футболчини 9 миллион еврога баҳолаяпти. 2022/23 йилги мавсумда футболчи "Боруссия" таркибида барча мусобақаларда 12 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урган ва 4 та голли узатмани амалга оширган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига-2025. "Нефтчи" — Ўзбекистоннинг олти карра чемпиони!
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Фикрлар