

“Де Брюйне, Холанд ва Роналду.
Де Брюйненинг ярим ҳимояда ҳар ҳафта кўрсатаётган ўйини, шунчаки фантастик.
Холанд – АПЛда янги, аммо у кейинги йиллар давомида нималарга эриша олишини тасаввур қилинг, айниқса, “Сити”дек кучли жамоада Пеп (Гвардиола) билан бирга ишлаганда.
“Эвертон”га қарши ўйинда фаолиятидаги (клуб миқёсида) 700-голини урган Роналдуни ҳам хурмат қилиш керак. Бу қойилмақом”, дейди Кин.



