UZ

Сўнгги янгиликлар

13:37Дуглас Коста "Бавария"га қайтиши мумкин  1 13:22Eplmanager.com: Янги "The TOP-3" совринли лигаси старт олмоқда, бош соврин - Apple MacBook Air  1 13:15Olamsport: Бокс бўйича лицензион турнир расман бекор қилинди, Хабиб Фергюсонга муносиб жавоб қайтарди ва бошқа хабарлар  1 13:12Себальос "Арсенал"да қоладими?  0 13:05Ғуломҳайдар Ғуломов: "Тезкор гол фойдамизга ишлади"  3 12:53Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 12:44"Бетис" "Реал" ярим ҳимоячисини ижарага олмоқчи  0 12:25"Шанхай СИПГ" икки трансферга қўл урди  11 12:21Крауч: "МЮнинг ҳозирги таркиби охирги 30 йилдаги энг ёмони"  3 12:02Футзал. Ўзбекистон МТЖ иккинчи ўйинда Озарбайжонга имкониятни бой берди ГАЛЕРЕЯ  12 11:56Бэйл Испания Кубоги доирасидаги кечаги ўйинда жароҳат олди  6 11:30"Барса" Бернардески учун Ракитич ва 10 млн евро таклиф қилди, аммо "Юве" яна 10 миллион сўрамоқда  23 11:07Карикатура: Агуэро АПЛда гол уриш бўйича рекордларни янгиламоқда  5 10:44MLS клуби Ўзилга қизиқмоқда  0 10:20"Реал" 19 ёшли вингернинг трансфери борасида келишувга эришди  5

“Ростов”да эсаётган иссиқ шамоллар... Янгиликлар

“Ростов”да эсаётган иссиқ шамоллар...

Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби шарафини ҳимоя қилиб юрган Элдор Шомуродов 2017 йилнинг ёзида Россия чемпионатига йўл олди.

Сўнгги вақтларда молиявий муаммолар сабаб қийналиб қолган “Ростов” футбол клуби шу йили ўз таркибини тўлиқ янгилаганди. Шомуродовга қадар мазкур клуб сафида Николай Ширшов, Андрей Акопянц ва Сергей Лушчан сингари ҳамюртларимиз ижобий натижаларга эришган ва сурхондарёлик йигитдан ҳам энг камида шу талаб қилинарди. Элдор ишончни тўлиқ оқлади. Ўзбек футболида сифатли ҳужумчилар танқислиги рўй бериб турган паллада “Ростов” ҳужумчиси фантастик фильмлардаги афсонавий қаҳрамонлар мисоли кутилмаган жойдан чиқиб келди ва  терма жамоамизни (агар миллий жамоа футболимиз юзи эканини инобатга олсак, бутун ўзбек футболини десак ҳам муболаға бўлмайди) ўз елкасида кўтариб Осиё кубогидаги шармандаликдан қутқариб қолди ва қутқариб келмоқда. Мазкур фикрга қўшилмасангиз, миллий жамоамизнинг якунига етаётган йилда ўтказган учрашувларига яна бир бор разм солиб кўринг.


Ҳозир футболимизга зарур паллада юқори савияли ҳужумчини тақдим этиб берган “Ростов” клубида юзага келган муаммолар ҳақида бироз сўз юритамиз.

Ҳаммаси қандай бошланди?

Ўтган мавсумни Россия чемпионатининг 9-поғонасида якунлаган “Ростов” янги мавсумни ўзига хос сенсациялар билан бошлади. Рус матбуотида жамоанинг мавсум аввалидаги чемпионлик пойгасида кўрсатган фаоллиги сенсация ўлароқ талқин қилинди. Аммо жамоа мухлислари орасидаги Валерий Карпин қўл остида ажойиб таркиб йиғилгани ва йигитларнинг анча қувноқ ўйин намойиш қилаётганларидан илҳомланиб РПЛ чемпионлиги ҳақида гапира бошлаган оптимист тоифа бунга зид фикрлар билдиршди. Ҳаммаси яхши кетаётгандек эди. Токи, октябрь ойига қадар. Кейин жамоа муваффақиятсизликларга учрай бошлади.  Кўпчилик буни табиий ҳол сифатида қабул қилди. 

Аммо ноябрь ойи ўрталарида “Спорт-Экспресс” нашрида тахминан қуйидаги кўринишдаги хабар чиқди:

“Қишда “Ростов”нинг 6 нафар етакчиси жамоани тарк этади: Элдор Шомуродов, Алексей Ионов, Матиас Норманн, Роман Еременко, Ивелин Попов ва Дмитрий Чистяков. Шунингдек, жамоа устози Валерий Карпин ҳам клубдаги фаолиятини тўхтатади. 

Жамоада йирик молиявий муаммолар юзага келган”.

Шундан сўнг парданинг нариги томонида содир бўлаётган ўйинлар, воқеалар ойдинлаша борди.

Дастлаб, Карпиннинг интервьюси катта шов-шувларга сабаб бўлди. Мутахассис бу эндигина юзага келган муаммо эмаслигини, жамоага 3 ойдан буён маош ва бонуслар тўланмаётгани, шунга қарамай, қўл остидаги йигитлар бирдамлик намойиш қилаётганини таъкидлаб, футболчиларга алоҳида миннатдорчилик изҳор этди. У жамоа атрофидаги ўйинлар охир-оқибат “Ростов”ни ўлдириши мумкинлигини, Ростовда эсаётган иссиқ шамоллар бўронга айланиб кетиши мумкинлигини ўз фикрларига илова қилди. 

Карпиннинг фикрларини Бутунроссия профессионал футбол иттифоқи бош директори Александр Зотов инкор қилиб, 3 ойгача маош тўланмаслигини нормал ҳолат ва бу каби ҳолатлар ҳар доим бошқа жамоаларда ҳам содирб бўлиб келаётганини таъкидлади.

Хўш, молиявий инқироз қандай юзага келди?  

Бирламчи сабаб қилиб клубнинг давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилганини кўрсатишимиз мумкин. “Ростов”нинг 56,8 % аксиялари Ростов вилояти ҳокимлигига қарашли. Ҳокимлик маъмурияти ва ҳомийлар жамоага пул бермай қўйишгани шундай ҳолатни юзага келтирган. Ҳокимят вакиллари йил аввалида “Ростов” учун 380 миллион рубл ажратилгани ҳақида маълум қилишди. Бу пулларнинг қанчаси жамоага қадар етиб борган, бундан хабаримиз йўқ.

Юзага келган вазиятдан ким ютади?

Клубнинг молиявий инқирози ким(лар)нингдир фойдасига ишлаши мумкинми? Албатта! 

Эътибор қилинг, жамоа учун бюджет ҳисобидан ажратилган пуллар клубга қадар етиб бормаслиги “Ростов”ни банкрот ҳолатига тушириб қўйиши мумкин. Масаланинг иккинчи томони шундаки, айнан клубга томон йўналтирилган пуллар ўз манизилига етиб бормаса, йўналишдан адашиб ким(лар)нингдир чўнтагига кириб кетган бўлади.

“Ростов” билан шунга ўхшаш ҳолатларнинг сўнгги йилларда такрор-такрор содир бўлаётгани кишини шубҳага солиб қўяди. 

Юзага келган вазиятда ким ютқазади?

Албатта, жамоа ва унинг мухлислари. 

Қолган барча ютади - вилоят маъмуриятидаги футболга масъуллар ҳам, ҳатто “Зенит”-у “Рубин”лар ҳам. Қурбон Бердиев бошқаруви остидаги “Ростов” билан юзага келган вазиятни эсланг. Ўша ҳолатнинг ҳозиргидан сираям фарқи йўқ. Ўшанда туркманиятонлик мутахассис бошчилигидаги бир гуруҳ йигитлар (7 киши) Қозоннинг “Рубин” клубига сувтекинга ўтиб кетганди. Сардор Азмун атрофидаги жанжаллар ёдингиздами?

Ҳозирги воқеалар қандай якунланиши мумкин?

Вазият шу таҳлид кетаверса, “Ростов” ҳеч кимга маош тўлай олмайди, банкрот ҳолатига тушади. Вазиятдан чиқиб кетиш учун етакчилар сотувга қўйилади. Воқеани ҳамюртимиз мисолида тушунтирамиз. Қишда Шомуродов “Зенит” базасига олиб борилади, у ерда трансфер борасида шартнома имзоланади. Фақат бу битим бироз ўзгачароқ бўлади. “Зенит” тўлайдиган сумма расмий қоғозларда бир-неча баробар камайтириб кўрсатилади. Бу билан “Зенит” УЕФА тартиб-қоидаларини бузмайди, яъни жамоа ишлаб топган пулидан кўп сарфлаб юбормаслиги учун пойдевор яратилади. Қоғозда кўрсатилган сумма “Ростов”ни инқироздан олиб чиқиш учун сарфланади. Қоғозда кўрсатилмагани эса кимларгадир Москва марказидан 5 хонали квартира, кимларнингдир ҳисоб рақамига +рақамлар олиб келади. 

Бундай ҳолатга тушмаслик учун клублар тўла

Хусусийлаштирилиши керак.  Улар қуйидаги манбалар ортидан кун кўришлари мумкин:

Катта ҳомийлар, кучли академиялар (юқори савияли футболчиларни етиштириб ғарб клублари мўмай сумма эвазига пуллаш), яхши маркетинг, стадионга мухлислар ташрифи.

Шунингдек, трансляция ҳуқуқидан ҳам пул ишлаш мумкин. Аммо Россия чемпионати трансляциясини футболи рус футболи даражасига чиқиб улгурмаган биз каби мамлакатлар сотиб олишимиз мумкин, холос. Унда ҳам тўланадиган сумма бир чўнтакни тўлдирмайди.

Хулоса ўрнида

Элдор Шомуродов туфайли ўйинларини кузата бошлаганимиз ва мухлисига айланганимиз, ҳар ҳафта ўйинларини АПЛдан кам кутмаётганимиз, кимларнингдир қўлида ўйинчоқ бўлаётган “Ростов” клуби мухлисларига сабр тилаймиз. Зеро, футболда ҳар доим ҳам адолат бўлмайди. Бунинг учун энг камида Россияда “Адолат” деб номланган сиёсий партия бўлиши ва у спортда ҳам адолат таъминланиши учун кураш олиб бориши керак...


Муаллиф: Фахриддин Рўзиев

Рейтинг: +31   

Фикрлар

+5   
06 дек 17:54:20
Nodirjon Abdurasulov
18 yoshli Faxriddin ukamizga omad tilaymiz! Yaxshi tahliliy maqola bo'libdi.
+4   
06 дек 19:24:37
Nodirbek Real Madrid
Бизда эса Адолат фақат аёллар исми)))
+2   
06 дек 18:07:01
Fred
Rostovni atayin sindirishdi,aynan siyosiy funksiyalar orqali sindirishdi,bunday klublar Zenit,Spartak,SSKA va Lokomotiv qolida qurbon buladi,bu atayin qilingan siyosiy oyin,Rostov bu ketishda Chempion bulishi mumkin edi,lek buning oldi olindi
+1   
06 дек 19:57:40
UZBEKboy
Bizni fudbol ham adolatli ayniqsa oxirgi tur Buxoro -AGMKA zo'r penalti zo'r janjal bu haqida Uff hech nima demadi hech kim jazo olmadi hakamlar ham jamoalar ham Jim
   
07 дек 09:31:51
Xurshidpop
Нурилло фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Shu maqolani qayta ishlab "Nasaf"ni "Rostov"o'rniga qo'yib yozib ko'ringchi qanday chiqarkin.
Рўзиқул Бердиев билан Қурбон Бердиев ака-укамасми? :)
   
06 дек 23:11:03
AHMADSHOX CR7
EldorShomurodovTv фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Rostovni sindirishdi. Shomurodov ortda qolmoqda. YURTDOSHLAR SIZNING OVOZINGIZ SHOMURODOVGA KERAK. HAR BIR OVOZ MUHIM AHAMIYATGA EGA !!! BALKI SHU SOVRIN EVAZIGA SHOMURODOVNING FAOLIYATIDA YAXSHI OZGARISHLAR BOLIB KETAR. Iltimos hammadan tarqating ovoz bering bu juda muhim. Shu ssilkaga kirib SHOMURODOVga ovoz bering. Ozgina kutib turib GOLOSOVAT knopkasiga bosing. ELDOR ortda qolmoqda YURTDOSHLAR. Qani qoldan kelgancha...... https://m.sport-express.ru/football/rfpl/news/vyberi-luchshego-futbolista-2019-goda-1617507/?utm_source=pulse_mail_ru&utm_referrer=https%3A%2F%2Fpulse.mail.ru
Xaqqatdan aka xammani oyoqqa turģiziw kerak OLĞA ÕZBEKISTON
   
06 дек 22:04:11
Жамшид0605.
Значит растов хам анжи каби тамом буптиди эссиз болейшикларга кийин буладида
   
06 дек 21:08:55
Нурилло
FC BUYUK TURON фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Maqolani uqidim Rostov urniga NASAF kuzoldimga keldi
Shu maqolani qayta ishlab "Nasaf"ni "Rostov"o'rniga qo'yib yozib ko'ringchi qanday chiqarkin.
   
06 дек 19:55:07
Nasaf N÷1
GAP YÒQ RASSIYA CHIMPIONATI HAQIDA UNING KIRDIKORLARI HAQIDA AJOYIB MAQOLA. QANI ENDI BIRORTA MARD CHIQIB UZIMIZNING NASAF KLUBI ATROFIDA SODIR BO'LAYOTGAN VA BUNDAN BIR NECHA YIL OLDIN SODIR BÒLGAN VOQEALAR. Jumladan klubning hech kim kutmagan holatda. (Yaxshigina molyalashtirilgan OCHL da guruhda 10 ochkolab ochko yiģib ) uzbda sovrinlar uchun kurashib turgan paytda KIMLARNINGDIR kuchaytirish maqsadida nimalar bòlgani. Bir mavsumda Yuqori saviyali TRANSFER qilingan 6 talab futbolchilardan kelgan foydalar qayerga ketgani haqida ham bir MAQOLA tayyorlang Yuragida òti bor JO'RNALISSSSST +++ bosib yuborigizla birodarlar zora òqib qolishsa
   
06 дек 19:18:35
Shomahmud
Yaxshi maqola lekin adolat sòzini ishlatish hozircha bizgamas.. Òzimizni klublarimizda qachon shu "adolat" bòladi keyin gapirsak yarashadi
   
06 дек 19:08:24
XO'JA
Bir o'zi boshi bilan ko'tarib yurgan ekanmi? Ehtirosga berilib ketma, jurnalist!
   
06 дек 18:50:59
Otaxon
Fahriddin zur maqola .uzimizda xam shunaqa mafioza uyinlari bor. buni davosi xususiylashtirish.
   
06 дек 18:50:58
Otaxon
Fahriddin zur maqola .uzimizda xam shunaqa mafioza uyinlari bor. buni davosi xususiylashtirish.
   
06 дек 18:39:35
EldorShomurodovTv
Rostovni sindirishdi. Shomurodov ortda qolmoqda. YURTDOSHLAR SIZNING OVOZINGIZ SHOMURODOVGA KERAK. HAR BIR OVOZ MUHIM AHAMIYATGA EGA !!! BALKI SHU SOVRIN EVAZIGA SHOMURODOVNING FAOLIYATIDA YAXSHI OZGARISHLAR BOLIB KETAR. Iltimos hammadan tarqating ovoz bering bu juda muhim. Shu ssilkaga kirib SHOMURODOVga ovoz bering. Ozgina kutib turib GOLOSOVAT knopkasiga bosing. ELDOR ortda qolmoqda YURTDOSHLAR. Qani qoldan kelgancha......

https://m.sport-express.ru/football/rfpl/news/vyberi-luchshego-futbolista-2019-goda-1617507/?utm_source=pulse_mail_ru&utm_referrer=https%3A%2F%2Fpulse.mail.ru
   
06 дек 18:38:42
Fanat Barca 7
Ростов сайти Элдорни Туркияга кетиши мумкинлигини айтмокда.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг