"Ростов" устози Кучук "Амкар" устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди?

Aslanov Jasurbek
30 июл 2017
"Ростов" бош мураббийи Леонид Кучук "Амкар"га қарши кечган РФПЛнинг 3-тур учрашувидан (1:0) сўнг, баҳс ҳақида фикр билдирди.

"Ушбу баҳсда мавсумдаги энг яхши ўйинимизни кўрсатдик дея олмайман. "Ахмат"га қарши учрашувни энг яхши ўйинимиз деб ҳисоблайман. Бугун стратегик ўйин бўлди, унда мағлуб бўлмаслигимиз керак эди. Майдонда қаттиқ кураш кечди. Ўйин охирида мақсадимизга эришдик. РФПЛнинг ҳар бир учрашувига тайёргарлик жиддий бўлиши лозим. Барча футболчиларга раҳмат, тайёргарлик учун миннатдорчилик билдираман" - дейди Кучук.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com