"Ростов" Шомуродовнинг "Рома"га ўтишидан қанча маблағ олиши аниқ
02 авг 2021 23:56
Янгиликлар
"Ростов" Шомуродовнинг "Рома"га ўтишидан қанча маблағ олиши аниқ
"Ростов" Элдор Шомуродовнинг "Рома"га ўтишидан ҳам фойда кўради.
Eurostavka маълумотларига кўра, "Ростов" Шомуродовдан тушган даромаднинг 15 % ини олади.
"Рома" Шомуродовни 2.5 млн евро эвазига ижарага олса, "Ростов" 375 минг евро маблағга эга бўлади. Агар "Рома" Элдор Шомуродовни келаси мавсум 17 млн евро эвазига бутунлай сотиб оладиган бўлса, "Ростов" "Женоа"дан 1.5 млн евро миқдоридаги пулни олади. Бу "Женоа" кўрган соф фойданинг (17-7.5 млн) 15% қисмига тенг бўлади. Маълумот учун, "Женоа" Шомуродовни 7,5 млн еврога сотиб олганди.
Эслатиб ўтамиз, яқин орада Элдор Шомуродовнинг расман "Рома"га ўтганлиги эълон қилиниши кутилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
09:43
Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 10
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар