Россиялик ҳакам УЕФА Суперкубогини бошқаради
06 авг 2021 21:26
Янгиликлар
Россиялик ҳакам УЕФА Суперкубогини бошқаради
Россиялик Сергей Карасев Англиянинг "Челси" ва Испаниянинг "Вильярреал" жамоалари ўртасидаги УЕФА Суперкубогига бош ҳакам этиб тайинланди.
Учрашув 12 август куни Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади. Карасевга қанотларда Игор Демешко ва Максим Гаврилин Карасевга ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам беларуслик Алексей Кулбаков ҳисобланади.
Карасев Евро-2020 баҳсларида ҳам ишлади. У Италия – Швейцария (3:0), Германия – Венгрия (2:2) ва Голландия – Чехия (0:2) ўйинларини бошқарди. Шунингдек, турнирининг ярим финалидаги Италия – Испания баҳсида тўртинчи ҳакам бўлиб ишлади (1:1, пенальтилар сериясида – 4:2).
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар