

ФИФА рефериси Маланг Дьедиуга қанотларда ҳамюртлари Жибриль Камара ва Эл-Ҳожи Самба ёрдам беради. Захира ҳаками эфиопиялик Бамлак Тессема.
Маълумот учун, Россия ва Уругвай терма жамоалари ўртасидаги учрашув эртага, 25 июнь куни Самара шаҳрида бўлиб ўтади. Ўйин натижасидан қатъий назар ҳар икки жамоа плей-оффга чиқиб бўлган. Учрашув гуруҳ ғолибилиги учун бўлиб ўтади.




