Россия — Парагвай ўртоқлик учрашуви бекор қилинди

Omonjon To`xtamirzayev
23 мар 2024
Красногорскдаги "Крокус Сити Холл" концерт залидаги теракт сабабли Россия ва Парагвай термалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бекор қилинди.

Баҳс Москва шаҳрида душанба, 25 март куни бўлиб ўтиши режалаштирилганди.

Россия футбол иттифоқи ва Парагвай футбол ассоцияси ўзаро келишган ҳолда шундай қарорга келишган. Томонлар учрашув кейинроқ, ҳозирча номаълум, бошқа санада ўтказилиши бўйича келишиб олишган.

Беллашувга чипта сотиб олган мухлисларга пуллари тўлиқ қайтариб берилади.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia