

Москваликлар ушбу мавсумдаги илк ғалабасини Сочида тантана қилишди. Қолаверса, жамоанинг 7 ўйиндан иборат мағлубиятли сериясига чек қўйилди. Меҳмонлар таркибида Давид Караев, Игорь Лебеденко ва Александр Рязанцев киритган тўпга мезбонлардан Амир Батирев жавоб қайтарди.
Мазкур баҳсда "Торпедо"нинг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Ҳожимат Эркинов 46-дақиқада захирадан майдонга туширилди.
Сочи – Торпедо 1:3 (1:0, 0:3)
Голлар: 1:0 – 20 Батирев, 1:1 – 54 Караев, 1:2 – 60 Лебеденко, 1:3 – 75 Рязанцев.



