Россия Евро-2020'нинг саралаш баҳслари олдидан қуйи лига вакили билан ўртоқлик ўйини ўтказади

Eldor Akmurzayev
14 май 2019
Россия термаси 3-июнь куни қуйи лига (ФНЛ) клуби «Чертаново» билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

“Кейинги ойнинг 3-санасида «Чертаново» билан ўртоқлик ўйини ўтказамиз. Учрашув Новогорскда бўлиб ўтади. Уни қандай ўтказишни эса кейинроқ аниқлаймиз”, – дея қайд этган терма жамоа устози Станислав Черчесов.

Қайд этиш жоизки, Россия Евро-2020нинг саралаш баҳслари доирасида 8-июнь куни Сан-Марино билан 11-июнда эса «Кипр» билан тўқнаш келади.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: RFS.ru