

Бу маълумотни Татаристон спорт вазири Владимир Леонов тасдиқлади.
“Тахминан 25 000 мухлис ўйинни бевосита стадиондан кузатади. Маълум миқдордаги чипталар бепул тарқатилди. Шунингдек, 100-200 атрофида эронлик мухлисларнинг ҳам ўйинга кириши кутилмоқда”, – деди Леонов.

Маълумот учун, Россия - Эрон учрашуви эртага, 10 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 21.00 да бошланади. Икки кун аввал Россия терма жамоаси Москва шаҳрида Жанубий Кореяни 4:2 ҳисобида мағлуб этганди.
Эътиборлиси, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 3-саралаш босқичида айнан Эрон ва Жанубий Корея билан бир гуруҳдан жой олганди.


