UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  0 10:20Неймар яна жароҳат олди  3 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  1 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  9 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  13 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  2 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  6 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  10 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  5 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  2

Роналдунинг хайрлашув мактуби Янгиликлар

Роналдунинг хайрлашув мактуби

Португалиялик суперюлдуз Криштиану Роналду Мадрид клубини тарк этиши арафасида мухлисларга хайрлашув хатини ёзди.

«Реал Мадрид» ва Мадрид шаҳридаги ўтказган йилларим, балки, ҳаётимдаги энг бахтли дамлари эди.

Клуб, мухлислар ва шаҳардан жуда миннатдорман. Муҳаббатингиз ва менга бўлган эътиборингиз учун раҳмат айтмоқчиман.

Аммо ҳаётимдаги янги босқични бошлаш фурсати етди деб ўйлайман. Шу боис клубдан мени қўйиб юборишни сўрадим. Бу менинг истагим ва шу боис барчадан, айниқса мухлислардан мени тушунишларини сўраб қоламан.

Биргалкда ажойиб 9 йилни ўтказдик. Бу ғаройиб 9 йил эди. Бу босқич қийинлигига қарамай қизиқарли ва шиддатли бўлди, сабаби «Реал»даги талаблар ва мажбурият жуда улкан. Аммо ушбу ғаройиб тарзда футболдан завқ олганимни ҳеч қачон унутмайман.

Майдонда ва кийим алмаштириш хонасида ажойиб шерикларим бор эди. Қойилмақом мухлисларимизнинг мададини доим ҳис қилганман, биргаликда беш йилда 4 марта ва уч бор кетма-кет ЕЧЛда ғолиб бўлдик. Улар билан бирга тўртта «Олтин тўп» ва учта «Олтин бутса»га эга бўлдим.

«Реал» – катта ва ўзгача клуб. У менинг ва бутун оиламнинг юрагини забт этди. Ҳозир олдингидан ҳам кўра кўпроқ барчага миннатдорчилик билдирмоқчиман: бутун клубни, президентни, раҳбарларни, шерикларимни, барча мурабийларни, шифокорларни, физиотерапевтларни ва майда деталларга эътибор қилиб клуб фаолиятида катта ўрин тутадиган барча ажойиб ходимларга раҳмат.

Кўп ўйладим ва янги давр учун вақт келганини тушундим. Кетаяпман, аммо қаерда бўлсам ҳам бу футболка, бу эмблема ва «Сантьяго Бернабеу» мен учун қадрли бўлиб қолади.

Барчага раҳмат. Албатта 9 йил олдин ушбу стадионда илк бор айтганимдек, такрорлайман:

¡Hala Madrid!

Рейтинг: +166   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика