UZ

Сўнгги янгиликлар

13:37Ўзбекистонда октябрь ойининг энг яхши ҳаками бўлиш учун номзодлар маълум  0 13:11"Манчестер Юнайтед"да тарих такрорланяптими?   2 12:54Италия терма жамоаси афсоналарини танидингизми?   3 12:40Тунда "Сити"га учта гол уриб шарманда қилган ҳужумчи: "Аморимни соғинамиз"  3 12:23Биринчи лига. Плей-офф учрашувлари ҳақида икки оғиз  0 12:01"Андижон" бош директори Элбек Саматов: "Таркибимизни кучайтириш устида иш бошланган, ОЧЛни Андижонда қабул қиламиз"  1 11:38Эшитдик-да! CAFA 6 мамлакат клублари ўртасидаги мусобақага асос солишга яқин турибди  6 11:35Асрор Алиқулов: "Ҳакам тўп қўлга теккан вазиятни кўрмасликка олди, шекилли"  0 11:3316 клуб иштирокидаги Суперлига формати юзасидан ПФЛнинг режаси  9 11:25Улуғбек Бакаев: "Бухоро"ни Суперлигага қайтгани билан барчани табриклайман"  1 11:17“Навбаҳор” клуби вице-президенти Отабек Саматов: "Пахтакор"га қарши ўйин муҳим аҳамиятга эга"  5 11:08ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" Қаршида "Ал Ҳусайн" билан ўйнайди  8 10:59Мотта "Лилль" билан ўйин ҳақида: "Бошқачароқ натижани кутгандик, аммо "Ювентус"нинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим"  0 10:45ПРО-Лига. "Қўқон-1912" бугун ғалаба қозонса, расман Суперлигага ўтиш ўйини иштирокчисига айланади   1 10:25Ўзбекистон МТЖнинг Қатар ва КХДРга қарши ўйинлар учун таркиби эълон қилинди  43

Роналдуни ёмон кўришни бас қилишнинг 5та сабаби Янгиликлар

Роналдуни ёмон кўришни бас қилишнинг 5та сабаби

Криштиану Роналду 2003 йилда "Спортинг"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтганидан бери бутун футбол оламининг диққат марказида.

Ҳозирги кунда португалиялик замонамизнинг энг ёрқин юлдузига айланди ва бугун уни фақат бир "космонавт" билан тенлаштиришмоқда - Лионель Месси.


Бироқ юлдуз бўлиш ҳаммага ёқиш дегани эмас. Криштиану Роналду ҳозир номи тилган олинган Лионель Месси каби миллионлаб ўқувчилари ва кўплаб хейтерлари (ёмон кўрувчилари) мавжуд. Португалияликнинг биографиясидаги бир-иккита фактга асосланиб ёки унинг футболчилик қобилиятлари туфайли уни ёмон кўрадиган инсонлар бор.


Агар сиз Криштиануни ёмон кўрсангиз, бугун Роналдуга бўлган муносабатингизни ўзгартиришга уриниб кўрамиз.


5. Хайрия

Криштиану Роналду фақат замонамизнинг машҳур ва ёрқин футболчиси эмас. Биринчи навбатда у йиллик даромади 100 млн. евродан ошадиган бой инсон. Кимлардир Криштиану солиқ тўламаганлиги бўйича юзага келган можароларни ёдга олиши мумкин. Аммо бу ишларни жуда яхши тушуниш учун, барча деталлардан хабардор бўлишингиз, қонун-қоидалар ва молиявий ишларнини яхши билишингиз керак.

Шу сабабли Роналдуга боғлиқ молиявий "ўйинлар"ни мутахассисларга қолдирамиз ва Криштиану ишлаб топган пулларини нимага сарфлаши ҳақида суҳбатлашамиз. Қимматбаҳо машина, яхта, уй ва самолётлардан ташқари, Роналду даромадининг кичик бўлмаган қисмини муҳтожларга сарфлайди. "Ювентус" футболчиси пулларини касал ва камбағал инсонларга ёрдам берувчи хайрия ташкилотларига ўтказиши ҳеч кимга сир эмас.

2017 йилда Криштиану Роналду ўзининг "Олтин тўп"ларидан бирини сотиб, ундан тушган барча пулларни оғир касал болаларга ёрдам кўрсатувчи фондларга ўтказиб берган экан. Маълумотларга кўра, ўша совринни Исроилнинг энг бой кишиси Идан Офер 600 минг еврога сотиб олган.


Футболчининг кўплаб бошқа хайрия ишлари гатеза ва сайтларда эълон қилинган, аммо Роналду улар ҳақида иложи борича гапирмасликка ҳаракат қилади ва бу жуда тўғри, чунки муҳтожларга ёрдам беришдан обрў орттиришни спортчилар эмас, сиёсатчилар яхши кўришади.


4. Ўзгаришлардан қўрқмайди

Майдондаги "артистлиги", фоллар "ясаши" ва шунга ўхшаган баъзи нарсалар туфайли Роналдуни танқид қилиш мумкин, аммо ҳеч ким, хатто Криштианунинг энг ашаддий хейтери ҳам футболчини фаолияти борасида қўрқоқликда ёки нопрофессионализмда айблай олмайди.

Португалиядан кўчиб кетганидан сўнг, Криштиану ўзини "Манчестер Юнайтед"да кўрсатди, аммо бу билан чекланиб қолмай, "Реал"га ўтди. Роналду ўзи учун янги чақирув излади ва уни Мадриддан топди. Португалиялик 9 йил ичида Испанияда жуда кўп жамоавий ва шахсий совринларни қўлга киритди, аммо 2018 йилнинг ёзида яна ҳаммасини ўзгартиришдан қўрқмади ва ёши катта бўлишига қарамасдан, "Ювентус"га кўчиб ўтди.

Роанлду Италияда йўқолиб қолмади ва ҳақиқатдан ҳам суперюлдуз эканлигини исботлади. Криштиану "Ювентус"га фақат бир нарсада ёрдам бера олмади - Чемпионлар лигасини ютишда. Бир киши ҳаммасини ҳал қила олмайди. Роналду 34 ёшда бўлса ҳам машғулотларда тер тўкиб ишлаяпти, яна бир неча мавсумни юқори даражада ўтказишни орзу қилмоқда. Бунинг учун Криштиануда деярли ҳамма нарса бор.


3. Ўз мухлисларини қадрлайди

Криштиану газеталарда ёзилаётгандек олифта эмас. Португалиялик ўз мухлисларига жуда илиқ муносабатда, қийин ва омадсиз баҳслардан кейин ҳам уларга вақт ажратишга ҳаракат қилади. Унинг жамоадошлари автобус томон кетаётганда, Криштиану доимо мухлислар билан мулоқот қилади, дастхат беради, селфига тушади ва ўз даражасига мос бўлишга уринади. Роналдуни Роналду қилган айнан ишқибозлар эканлигини Криштиану жуда яхши билади.

Португалиялик жисмоний имконияти унинг олдига келишга йўл қўймайдиган мухлисларининг олдига боргани ҳақида кўплаб хабарлар эълон қилинган. У тез-тез касалхонада даъволанаётган ногиронлар, болаларни кўргани боради ва уларга молиявий ҳамда рухий ёрдам беришга уринади.

Бундан ташқари, интервьюларда гап мухлислар ҳақида кетса, у футболни фақат ишқибозлар учун ўйнашини такрорлашдан чарчамайди.

Футбол - мухлислар учун яратилган спорт тури ва Роналду буни жуда яхши тушунади ҳамда ҳис қилади.


2. Татуировкаларни ёқтирмайди

Ҳозирги кунда танасида бир нечта татуировка бўлиши ўзига хос трендга айланиб қолди ва бу йилдан-йилга оммалашиб кетмоқда. Бу ҳамманинг шахсий иши ва бир нарсани ҳисобга олмаса, жамиятга ҳеч қандай зарар келтирмайди. Танасига татуировка чиздирганлар тиббиёт нуқтаи назаридан донор бўла олмайди.

Криштиану Роналду донорликка катта эътибор қаратади. Айнан шу сабабли португалиялик татуларни ёқтирмайди. Роналду танасидаги расмлар билан мақтанишдан кўра еҳтиёжмандларга ёрдам беришни маъқул кўради. Криштиану татуировкаларсиз ҳам бошқалардан ажралиб туриш мумкинлигини яхши билади.

Футболчининг айтишича, у ҳар йили камида икки марта донор сифатида қон топширади. Шифокорлар бундан кўпига рухсат бермайди


1. Оила - биринчи ўринда

Баъзилар Роналдуни ҳақиқий эркак эмаслигини айтиб жар солишган бўлса, бошқалар португалияликнинг тунги клублардаги тасодифий қиз ўртоқлари ҳақида миш-мишлар тарқатишди.

Аммо Криштиану оила яратишга арзигулик жуфт топишга муваффақ бўлди. Жоржина Родригес Криштиану Роналдуга фарзанд туғиб берди ва португалияликнинг қолган уч боласига ҳам яхши муносабатда экан.

Шу билан бирга Роналду онаси ва опасини жуда яхши кўради. Миш-мишларга кўра, Ирина Шейк футболчининг онасига қилган ҳурматсизлик туфайли Криштиану россиялик моделга "жавобини берган" экан. Португалиялик доимо онасини ҳаммадан устун қўйган.

Криштиану Роналду барча футбол байрамларида Жоржина Родригес ва катта ўғли билан бирга. "Олтин тўп" топшириш маросимида ҳам Жоржина ва кичкина Роналдуни футболчининг ёнида бўлганини пайқаган бўлсангиз керак.

Рейтинг: +127   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика