

Бу португалиялик футболчининг А сериядаги 71-голи сифатида қайд этилди ва у Турин клубининг XXI асрдаги тўпурарлари рўйхатида учинчи ўринга кўтарилиб олди. Кечаги ўйиндаги голи билан Роналду жамоадоши Дибаладан (70 гол) ўзиб кетди.
“Юве”нинг янги асрдаги тўпурарлари рўйхатини Алессандро Дель Пьеро (188 гол) бошқариб бормоқда ундан кейинги поғонани Давид Трезеге (123 гол) эгаллаб турибди.



