

"Роналду "Ювентус"нинг асосий таркибида майдонга тушмаслик эҳтимоли бор. У биз билан ва бу ўз-ўзидан муҳимдир. У уйда шуғулланди, аммо бу майдондагидек бўлмайди.
Афсусуки, де Лигт яна бир неча ҳафталарни ўтказиб юборади - бу елка операциясидан сўнг шифокорларнинг тавсияси. У биз билан машғулот ўтказади, аммо тикланиши учун вақт керак.
Бонуччи кеча индивидуал тарзда машғулот олиб борган бўлса ҳам ўйнайди, унда ҳаммаси яхши. Кьеллини ҳали тайёр эмас ва Туринда қолади", - дейди Пирло.




