⚡️ Роналду XXI асрда покерга эришган ёши энг катта футболчилар ўнлигига кирди. Топ-25'да “Пахтакор” ҳужумчиси ҳам бор
13 фев 2023 08:20
Янгиликлар
⚡️ Роналду XXI асрда покерга эришган ёши энг катта футболчилар ўнлигига кирди. Топ-25'да “Пахтакор” ҳужумчиси ҳам бор
Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси жорий асрда бир ўйинда тўртта гол урган ёши энг катта футболчиларнинг топ-25 рўйхатини тақдим этди.
Унда дастлабки икки ўринни боливиялик Пабло Эскобар эгалланган. Иккала натижа ҳам 2018 йил қайд этилган. У рекордни “Стронгест” сафида “Блуминг”га қарши (8:0) баҳсда қайд этган – 39 ёш-у, 299 кунлик. Иккинчи натижасини эса “Спорт Бойз Варнес” билан учрашувда кўрсатган – 39 ёш-у, 288 кунлик.
Яқинда “Ал Ваҳда”га қарши учрашувда (4:0) покерга эришган Криштиану Роналду 7-поғонада қайд этилган.
Бундан ташқари, топ-25'да “Пахтакор” ҳужумчиси Драган Черан ҳам бор. У Суперлига ўтган мавсумидаги “Қизилқум”га қарши баҳсда рақиб дарвозабони 4 бор ранжитганди. Сербиялик ўшанда 35 ёш-у, 32 кунлик бўлган. Черан 22-поғонадан жой олди.
Кучли ўнлик эса қуйидагича:
Фикрлар