

Илгарироқ 34 ёшли футболчи Италия А сериясининг 13-туридан ўрин олган “Аталанта”га қарши баҳс қайдномасидан ўрин олмаганлиги ҳақида хабар тарқатилганди.
“Жароҳатдан фориғ бўлаяпман ва яқин орада сафга қайтаман” дея ёзиб қолдирди Роналду ўз саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Роналду клуби сафида сўнгги икки учрашувда захирага олинган эди. Шундан кейин ҳужумчи соғлиғи билан боғлиқ муаммоларга эга эканлиги ҳақида айтилди. Шунга қарамай, Роналду Португалия терма жамоаси сафида сўнгги иккита беллашувда 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.
Жорий мавсумда Роналду жамоасида сафида 14 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 2 т голга ассистентлик қилди.



