

"Кўрамиз, у зўр футболчига айлана оладими. Баъзан у кола, газли сув ва чипсларни истеъмол қилади, бу мени безовта қилади. Баъзан югурганидан кейин тикланиш учун муздек сувда чўмилишни айтаман ва у жавоб қайтаради: "Дада, у ер совуқ". Бу оддий ҳол, у атиги 10 ёшда.
Унинг салоҳияти юқори, тезкор, техникаси кучли. Аммо бу ҳозирча ҳеч нарсани англатмайди. Футбол кишидан меҳнат ва фидоийлик талаб қилади. Фарзандим футболчи бўлишини хоҳлайман, аммо уни мажбурламайман. Қайси соҳада бўлса ҳам, энг зўри бўлишини тилайман", – деди португалиялик форвард Globe Soccer Awards мукофотининг тақдирлаш маросимида.



