Роналду навбатдаги совринга эга бўлди
04 ноя 2017 08:26
Янгиликлар
Роналду навбатдаги совринга эга бўлди
«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдуга IFFHS (Халқаро футбол федерацияси ва статистикаси) талқинига кўра 2016 йилнинг энг яхши тўпурари соврини топширилди.
Бу совринда футболчиларнинг клуб ва терма жамоа сафидаги халқаро ўйинларда урган голлари инобатга олинади.
2016 йил Роналду 24та гол урди («Реал» сафида 11та ва Португалия сафида 13та). Ундан кейинги ўринларда Лионель Месси (21) ва Эдинсон Кавани (16) жой олган.
Шу тариқа, Роналду IFFHS совринини учинчи марта (2013, 2014 ва 2016 йил) қўлга киритди. Месси ҳисобида иккита соврин бор.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2
Фикрлар