Роналду Лиссабондаги Ривьера ҳудудидан 8 миллион еврога ер сотиб олди

Alisher
20 май 2020
"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду Лиссабондаги Ривьера ҳудудидан ер харид қилди.

35 ёшли португалиялик Кашкайша, Кинта-да-Мариньядаги ҳудудан тахминан 10 минг квадрат метр майдонни 8 миллион еврога сотиб олди.

Ҳудудда қурилиш ишлари бошлаб юборилди. Аммо Роналду у ерда яшашни режалаштирмаяпти - бу унинг бизнеси.

"Бу инвестиция, уй эмас, Криштиану ўйнашни тўхтаган пайти, доимий яшаш жойи ҳақида ўйлаб кўради", - дейди вазиятга яқин инсонлардан бири.

Ўтган йили португалиялик футболчи Лиссабон марказидаги Авенида да Либердаде ҳудудидан энг қиммат хонадон (7,5 миллион евро)ни харид қилган эди.


AlisherМуаллиф
Манба: vidas.pt