UZ

Сўнгги янгиликлар

23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  0 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  0 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  6 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  3 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  55 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  7 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  36 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  22 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  5

Криптобиржани реклама қилгани учун Криштиану Роналдуни АҚШда судга беришди Янгиликлар

Криптобиржани реклама қилгани учун Криштиану Роналдуни АҚШда судга беришди

Ҳужумчи яна бир машмашага аралашиб қолди.

"Ал Насср" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдуни АҚШда судга беришди. Бунга португалиялик ҳужумчининг Binance криптобиржасини реклама қилгани сабаб бўлган. 

Маълумот учун, Binance криптобиржаси мунтазам равишда регистрация қилинмаган қимматли қоғозлар савдоси билан шуғулланиб келган. АҚШ ҳукумати қўйган айбловлардан сўнг, компания ўз айбига иқрор бўлган ва 4.3 млрд долларлик жаримани тўлашга рози бўлган.

Роналдуни судга берганлар эса футболчи биржа ноқонуний қимматли қоғозлар савдоси билан шуғулланишинидан хабардор бўлиши керак эди деб ҳисобламоқдалар. Бундан ташқари, Роналдуда сармоя киритиш бўйича улкан тажриба бўлган ва у ушбу масалада тажрибали консультантларнинг хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга эди. Арздорлар Роналдудан келтирилган зарарни қоплашни талаб қилмоқдалар.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду ва Binance Holdings компанияси 2022 йилнинг ёзидан бери NFT сферасида ҳамкорлик қилиб келишади.

Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика