

"Жаҳон чемпионатидаги биринчи ўйиндаги ғалаба жуда муҳим, аммо ҳозирча биз ҳеч нарса ютганимиз йўқ! Бу эндигина биринчи қадам!
Биз мақсад сари интиляпмиз. Олға, Португалия!", – деди Роналду.
37 ёшли Криштиану Роналду бешта Жаҳон чемпионатида гол урган тарихдаги биринчи футболчига айланди.
Португалия 28 ноябрда 2-тур доирасида Уругвайга қарши ўйнайди, Гана термаси эса шу куни Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб боради.



