Роналду бутун бошли "Фрозиноне" жамоаси футболчиларидан кўпроқ маош олади

"Ювентус" - "Фрозиноне" учрашувига алоқадор яна бир қизиқарли маълумотни тақдим этамиз.

Хабарингиз бор, саноқли дақиқалардан сўнг А Серияда етакчилик қилаётган "Ювентус" ўз майдонида "Фрозиноне" клубини қабул қилади. Роналду асосий таркибда ва у бутун бошли "Фрозиноне" жамоаси футболчиларидан деярли 3 баробар кўп йиллик маош олади. 

Ишонмайсизми? Марҳамат, қуйидаги суратга разм солинг.

Маълумот учун, жорий мавсум "Фрозиноне" жамоаси А Серияда 17 марта гол урди. Криштиану Роналдунинг ҳисобида голлар сони - 18 та.   


Манба: twitter.com/IFTVofficial