Роналду А Сериянинг барча жамоаларига гол урди

Alisher
23 фев 2021
"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду кеча Италия чемпионати 23-тур доирасида "Кротоне" (3:0)га қарши ўйинда дубль қайд этди.

36 ёшли тўпурар А Сериянинг жорий мавсумида иштирок этувчи барча жамоалари дарвозасини ишғол қилди.

Криштиану жорий мавсум Италия чемпионати доирасидаги 19та ўйинда майдонга тушиб, 18та гол ва 3та ассист қайд этди.

Турин клуби эса А Серияда 45 очко жамғарган ҳолда жадвалда учинчи ўринда бормоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: Goal