Роналду 30 ёшга тўлганидан бери 450та гол урди

Aslanov Jasurbek
26 ноя 2024, 00:05
Криштиану Роналду 30 ёшга етганидан сўнг рақиб жамоалар дарвозасини 450 марта ишғол этишга улгурди.

"Ал Насср" ҳужумчиси "Ал Гарафа"га қарши ОФК Элит Чемпионлар лигаси ўйинида (3:1) дубль қайд этиб, ушбу муваффақиятга эришди.

Португлияликнинг ҳисобида умумий олиб ҳисоблаганда 913та гол бор. Уларнинг 778таси клублар сафида урилган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca