Роналдиньо машғулотга вақтида етиб келгани учун Аллегри ундан қутулмоқчи бўлган?
26 янв 2024 13:00
Янгиликлар
Роналдиньо машғулотга вақтида етиб келгани учун Аллегри ундан қутулмоқчи бўлган?
Адриано Галлиани ўз автобиографиясида турли қизиқарли воқеаларни эслаб ўтган.
Улардан бири Роналдиньо билан боғлиқ.
"Аллегри менга ҳар куни қўнғироқ қилиб, Роналдиньодан нолирди. У машғулотларга кеч қолар ва кечалари байрамларга кетиб, жуда кам ухларкан".
"Бир марта у яна қўнғироқ қилиб, икки ҳисса жахл билан: "Етар, сабр косам тўлди! Уни сотиб юборишимиз шарт. Бугун тонгда у машғулотга ўз вақтида етиб келди!", - деди".
"Мен тушунмадим ва қайта сўрадим: "Энди, у ваниҳоят машғулотга ўз вақтида етиб келди, сиз ундан қутулмоқчимисиз?".
"У жавоб берди: "У машғулотга вақтида етиб келди, аммо тўғри клубдан келибди".
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Фикрлар