Роналдиньо: "Салоҳ билан бирга ўйнашни истаган бўлардим"

Narzulla Saydullayev
26 май 2022
Футбол афсонаси Муҳаммад Салоҳ ҳақида гапирди.

Бразилиялик собиқ футболчи, афсонавий Роналдиньо "Ливерпуль" футболчиси Муҳаммад Салоҳ ҳақида гапирди.

"Салоҳга келажаги борасида қандай маслаҳат бера оламан? Муҳими у бахтли бўлиши керак. Футбол бу бахтга элтувчи йўл. Клубни аҳамияти йўқ. 

У ўзи бахтли бўладиган ҳолда футбол ўйнашни давом эттириши лозим. Салоҳ билан бирга ўйнашни истаган бўлардим. У дунёдаги энг зўр футболчилардан бири", -дейди Роналдиньо.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: RMC Sport