Роналдиньо: "Фаолиятимни якунламоқчи эмасман"

Aslanov Jasurbek
18 апр 2015
"Барселона", "Милан" ва Бразилия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси, айни дамда "Керетаро" сафида тўп тепаётган Роналдиньо яқин вақт ичида фаолиятини якунламоқчи эмаслигини таъкидлади.

"Фаолиятимни якунлашим ҳақидаги гаплар миш-миш. Бугун жуда бахтлиман. Яна беш-ўн йил ўйнай олишимни билмайман, аммо айни дамда ҳаммаси жойида, футболдан кетишдан маъно кўрмаяпман" - дейди 35 ёшли бразилиялик.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com