Ромеро - "Ювентус"дан "Аталанта"га ўтиш ҳақида: "Фаолиятимдаги энг яхши қарор"
26 апр 2021 11:16
Янгиликлар
Ромеро - "Ювентус"дан "Аталанта"га ўтиш ҳақида: "Фаолиятимдаги энг яхши қарор"
"Аталанта" ҳимоячиси Кристиан Ромеро "Болонья" (5:0)га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
"Рақиб ўйинни жуда яхши бошлади ва иккита хавфли вазиятни юзага келтирди, аммо ундан фойдала олмади, шундан сўнг биз ўйинни ўзгартирдик.
Чемпионат якунига 5та ўйин қолди, агар шундай ўйнасак, албатта қўйилган мақсадга эришамиз. Биз Чемпионлар Лигасига чиқишни хоҳлаймиз, албатта, иккинчи ўрин ҳам ёмон бўлмасди, аммо бу унчалик муҳим эмас.
"Ювентус"дан "Аталанта"га ўтиш? Бу фаолиятимдаги энг яхши қарор, кўплаб ўйинчилар менга "Аталанта"га ўтишни маслаҳат беришди, яхшиям мен уларни эшитганман", - дейди Ромеро.
Ўхшаш янгиликлар
00:08
АПЛ. "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га қарши ўйинда охирги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди 0
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Фикрлар