

Таъкидланишича, бу португалиялик мутахассиснинг ўзидан чиққан фикр. Тиагу ўзгаришлар вақти келди, деб ҳисоблайди ва ўзини бошқа клубда синаб кўрмоқчи.
Пинту "Рома"да уч йил фаолият олиб борди. Айнан унинг ҳаракатлари самараси ўлароқ римликлар форвард Пауло Дибала ва бош мураббий Жозе Моуриньони клубга олиб келишни уддалашганди.



