

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, 21 ёшли аргентиналик яқин вақтларда тиббий кўрикдан ўтади. Рим клуби ўтиш ҳақида яқин кунларда эълон қилди.
Суле ўтган мавсум "Фрозиноне"да ижара асосида ўйнаганди. У 39та ўйинда 11та гол ва 3та ассист қайд этган. Transfermarkt портали ўйинчини 25 миллион еврога баҳоламоқда.



