“Рома” ярим ҳимоячиси Мексика клубига ўтди

Aslanov Jasurbek
21 авг 2017
Италиянинг “Рома” клуби ярим ҳимоячиси Хуан Итурбе фаолиятини Мексикада давом эттирадиган бўлди.

Рим клуби раҳбарияти 24 ёшли хавбекни “Тихуана” жамоасига ижарага берди. Ижара муддати 2018 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

Шартнома бандида Мексика клуби Итурбени кейинчалик сотиб олиш имкониятига эга эканлиги кўрсатилган. Бу сумма 5 миллион еврни ташкил этади. 



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: