“Рома“ янги бош мураббий билан шартнома имзолашга яқин

Khoja
29 май 2025
“Аталанта“ билан хайрлашганини эълон қилган Жан-Пьеро Гаспери фаолиятини Италияда давом эттиради.

 У “Рома“ни тарк этадиган Клаудио Раньерининг ўрнига Рим жамоасини бош мураббийи бўлади. Томонлар музокараларнинг сўнгги босқичини ўтказишмоқда ва яқин кунлар ичида ушбу келишув расман эълон қилинади.

Маълумот учун, Жан-Пьеро Гаспери “Аталанта“да 9 йил фаолият олиб борди. У жамоаси билан 2023-24 йилги мавсумда Европа лигасида ғалаба қозонди. Мураббийнинг ўзи икки марта А Серияда энг яхши мураббий соврини қўлга киритган.


KhojaМуаллиф
Манба: romapress.net