"Рома" яна бир футболчини текинга қўшиб олади

Mirjalol Normatov
13 июн 2023
Ҳимоячи Эван Ндика "Рома"га ўтади.

Журналист Фабрицио Романонинг маълумотига кўра, томонлар 2028 йилгача мўлжалланган шартнома борасида келишиб олишган. Яқин вақтлар ичида футболчи клуб учун тиббий кўрикдан ўтади ва шартнома имзолайди.

Кот-д`ивуарлик футболчи "Айнтрахт" билан шартномаси якунлангани учун Рим клубига эркин агент сифатида кўчиб ўтади. Ушбу мавсумда 23 ёшли марказий ҳимоячи барча турнирларда 44 ўйинда қатнашиб, 2 гол ва 1 ассист қайд этди.

Бу "Рома"нинг ёздаги иккинчи текин трансфери бўлади. Бунга қадар клуб ярим ҳимоячи Уссем Ауарни эркин агент сифатида таркибига жалб қилганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/fabrizioromano