"Рома" ва Эл Шаарави келишувни 2025 йилгача узайтирди

Omonjon To`xtamirzayev
17 июл 2023
Стефан Эл Шаарави "Рома"да қолади.

Ярим ҳимоячининг Рим клуби билан келишуви 2025 йилгача амал қилади. 

Эл Шаарави "жаллоросси" таркибида 2021 йилдан буён ҳаракат қилади. А Серия ўтган мавсумида 29 ўйинда майдонга тушган Стефан 7 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. 


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: asroma.com/it