"Рома" тез орада Сержиу Оливейра ижарасини эълон қилади. Битимнинг қиймати маълум бўлди

Narzulla Saydullayev
12 янв 2022
Футболчи тез орада Римга учиб боради.

"Рома" клуби "Порту" ярим ҳимоячиси Сержиу Оливейра билан келишувга эришгани маълум қилинганди. 

Маълум бўлишича, "Рома" Сержиу Оливейрани 13.5 млн еврога тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олади. Ижара учун эса Рим клуби "Порту"га 1 млн евро тўлайди.

Оливейра тез орада Италия пойтахтига учиб келиши кутилмоқда. Португалиялик футболчи янги клуби таркибида 16 январь куни "Кальяри"га қарши ўйинда илк марта майдонга тушиши мумкин бўлади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: gianlucadimarzio.com