"Рома" "Ренн" ҳимоячиси Траорени сотиб олиши мумкин
06 янв 2023 18:46
Янгиликлар
"Рома" "Ренн" ҳимоячиси Траорени сотиб олиши мумкин
"Рома" клуби "Ренн" ва Мали ҳимоячиси Амари Траорега қизиқиш билдирмоқда.
Бу ҳақда GFFN хабар бермоқда.
Манбага кўра, Рим клуби бош мураббийи Жозе Моуринью ҳимоя чизиғини тажрибали футболчи билан кучайтирмоқчи.
Траоре 2017 йилдан бери "Ренн" сафида тўп тепиб келади. 30 ёшли малилик футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчини 10 миллион еврога баҳоламоқда.
Траоре 2022/23 йилги мавсумда "Ренн" сафида барча мусобақаларда 19 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига-2025. "Нефтчи" — Ўзбекистоннинг олти карра чемпиони!
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Фикрлар