"Рома" президенти УЕФАдан бир нарсани илтимос қилди
03 май 2018 11:06
Янгиликлар
"Рома" президенти УЕФАдан бир нарсани илтимос қилди
"Рома" президенти Жеймс Паллотта "Ливерпуль"га қарши Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб ўйинидан (4:2) сўнг, видео ассистент тизими (VAR) йўқлигидан нолиди.
"Бундай воқеалар рўй бермаслиги учун Чемпионлар лигасига VAR тизими керак. Ўзингиз кўринг. Жеко офсайдда эмас эди ва уни жарима майдончаси ичида йиқитишди. 65-дақиқада "Ливерпуль" футболчилари "гандбол ўйнашди" - буни ҳакамдан бошқа ҳамма кўрди.
Тушунаман, икки учрашув натижасига кўра ҳакамни айблаш қийин, аммо "Ливерпуль" 63-дақиқадан сўнг бир киши кам бўлиб қолиши керак эди. Яна бир бор "Ливерпуль"ни табриклайман, уларда ажойиб жамоа бор. Аммо агар Чемпионлар лигасида VAR тизими қўлланилса, бундай нарсалар йўқ бўлади" - дейди Паллотта.
championat.asia
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Фикрлар