"Рома" Пеллегрини учун янги шартнома тайёрламоқда

"Рома" раҳбарияти ярим ҳимоячи Лоренцо Пеллегрини билан ҳамкорлик битимини узайтиришни истамоқда, деб хабар қилди "La Gazzetta dello Sport".

Рим клуби раҳбарияти ўйинчининг маошини йилига 3 млн еврога (+бонус) оширишга тайёр. Пеллегрини билан имзоланган амалдаги келишув 2022 йилга қадар мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 24 ёшли италиялик хавбек "Барселона"нинг қизиқишлари доирасига тушиб қолгани ҳақида хабар қилинган эди.


Манба: La Gazzetta dello Sport