

Журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, Рим клуби раҳбарияти 24 ёшли италияликни сақлаб қолмоқчи ва унга 3 миллион евролик 2025 йилга қадар мўлжалланган шартнома таклиф қилишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, томонлар ўртасидаги амалдаги битим 2022 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.
Пеллегрини 2020/21 йилги мавсум 47та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ва 9та ассист қайд этди.



